Кундузи чироқни ёқиб юришга оид талаб бекор қилинди

18.12.2020, 15:50

Кундузи чироқни ёқиб юришга оид талаб бекор қилинди

Ҳукуматнинг тегишли қарорига кўра, барча автомототранспорт воситалари учун яқинни ёритувчи чироқларини ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиш талаби бекор қилинди.

Эндиликда мазкур талаб фақатгина қуйидаги 6 та ҳолат бўйича мажбурий этиб белгиланди:

1) транспорт воситалари ташкилий жамланма сафида ҳаракатланаётганда;

2) йўловчиларни ташиётган автобус ва йўналишли транспорт воситаларида;

3) болалар гуруҳини ташкилий ташишда;

4) хавфли, катта ўлчамли ва оғир вазнли юкларни ташишда;

5) механик транспорт воситаларини шатакка олишда;

6) мотоцикл ва мопедларда.

Қолган ҳолатларда автотранспорт воситалари кундузи чироқларини ёқиб юришга мажбур эмас ва бу жавобгарликни келтириб чиқармайди.

  • Кўрилди
    931
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Faxriddin2020-12-18 22:32:20

Bu to'g'ri qaror bo'libdi, deputatlarga, ayniqsa, Kusherboyevga alohida minnatdorchilik bildiramiz. Ushbu qarorning to'g'ri emasligi bir sinovdan o'tdi, yana bir bor takrorlashdan nima foyda...


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+