Ислоҳотлар замирида халқ манфаати

15.05.2021, 18:37

Ислоҳотлар замирида халқ манфаати

“Саломатлик бўлмаса ҳеч нарса татимайди”, дейди халқимиз. Шу маънода Президентимиз тиббиёт билан боғлиқ масалаларга жуда катта  эътибор қаратаётгани, бу соҳадаги туб ислоҳотларга раҳнамолик қилаётгани таҳсинга лойиқ. Эътиборлиси, давлатимиз раҳбари соғлиқни сақлаш муассасаларига ҳам шахсан ташриф буюряпти,  шифокорлар, беморлар, мутасаддилар билан юзма-юз мулоқотга киришяпти, мавжуд ютуқлар ва камчиликлардан бевосита хабардор бўляпти.

Юртбошимизнинг навбатдаги ташрифи Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази бўлди.

Президентимиз марказда даволанаётган болаларга, уларнинг ота-оналарига далда берди.

Мамлакат раҳбари  марказ фаолиятини янада такомиллаштириш, янги сифат босиқичига кўтариш юзасидан топшириқлар берди. Ҳадемай Тошкент тиббиёт академияси клиникасининг бўш турган ҳудудида Республика онкология марказининг янги бинолари барпо этилади. Шу билан бирга  касалликларни эрта аниқлаш мақсадида мобил бригадалар тузилиб, хавф гуруҳига кирувчи аҳоли учун профилактик кўриклар ўтказилади.  Бунинг учун ҳар бир ҳудудга керакли ускуналар етказиб берилади. Касаллик оқибатида оёқ-қўли ампутация бўлган беморларни протез маҳсулотлари билан таъминлашга эътибор янада кучайтирилади.

Шу ўринда соғлиқни сақлаш йўналишида партиямиз сайловолди дастурида белгиланган вазифалар Президентимиз сиёсатига ҳамоҳанг эканини таъкидлаш жоиз. O'zLiDeP “... аҳоли ўртасида юрак-қон томир, онкологик касалликлар, қандли диабет ва сурункали респиратор касалликлардан ўлим ҳолатларини 30 фоизга камайишига эришиш”ни асосий вазифаларидан бири деб билади. Ана шу мақсадда  давлат-хусусий шериклик тамойилини ҳаётга изчил татбиқ этиш, хусусий тиббиётни ривожлантириш орқали соҳада соғлом рақобат муҳитини яратиш, соғлиқни сақлаш тизимида инновацион диагностика воситалари ва усуллари жорий этилишига кўмаклашиш, “Ақлли тиббиёт” концепциясини жорий этиш ва бошқа йўналишлар бўйича фаол иш олиб бормоқда.

Аҳоли турмуш даражасида маҳаллалардаги шароит, инфратузилма ва хизматлар сифати муҳим омил.  Ислоҳотлар натижалари, соҳалардаги ўзгаришлар ҳам аввало маҳаллада сезилади. Шу боис Президентимиз Олий Мажлисга Мурожаатномасида барча чора-тадбирлар маҳаллалар кесимида амалга оширилишини таъкидлаган эди. Мутасаддиларга ўз соҳаси бўйича маҳаллалардаги ҳолатни ўрганиш, “ўсиш нуқталари”ни аниқлаб, уларни ривожлантиришвазифаси қўйилганди.

 Давлатимиз раҳбари бу борадаги ишлар билан танишиш мақсадида пойтахтимизнинг Учтепа туманидаги Тепақўрғон маҳалласида бўлди.

Олиб борилаётган оқилона сиёсат, тизимли саъй-ҳаракатлар шарофати билан мазкур маҳалла Тошкент шаҳридаги энг обод, кўркам ва файзли масканлардан бирига айланди. Хусусан, бу ерда 40 та кичик бизнес субъекти фаолият юритаётгани, кўплаб одамлар иш билан таъминланганини қайд этиш жоиз.

Мухтасар айтганда, юртдошларимиз Президентимиз саъй-ҳаракатлари шарофати билан яратилаётган шарт-шароит, ижобий ўзгаришлардан мамнун ва янгиланишларни астойдил қўллаб-қувватламоқда. Зеро, ислоҳотлар самаралари халқимиз манфаатларига хизмат қилмоқда, аҳоли фаровонлигини таъминламоқда.

O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши

  • Кўрилди
    480
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Рўйҳатга ўтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+