O'zLiDeP тинчлик тарафдори
17.05.2021, 14:53
O'zLiDeP, унинг тарафдорлари ва фаоллари Шарқий Қуддусдаги вазиятнинг кескинлашувидан хавотирда. Партиямиз Фаластин-Исроил томонларини зўравонлик ҳаракатларига чек қўйишга, вазиятни янада кескинлаштиришдан сақланишга ва қон тўкилишига йўл қўймасликка чақиради.
O'zLiDeP Қуддусдаги муқаддас жойларга ҳурмат кўрсатилишини таъминлаган ҳолда, низони фақат сиёсий-дипломатик воситалар билан тартибга солиш бўйича тегишли чоралар кўриш лозим деб ҳисоблайди. Умуман, Фаластин-Исроил муаммосини халқаро меъёрларга мувофиқ, БМТ Хавфсизлик кенгашининг аввал қабул қилинган резолюциялари ва “икки халқ учун икки давлат” тамойили асосида ҳал қилиш лозим.
O'zLiDeP матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг