Тез тиббий ва шошилинч ёрдам тизими тубдан такомиллаштирилади

06.05.2022, 16:07

Тез тиббий ва шошилинч ёрдам тизими тубдан такомиллаштирилади

Мамлакатимизда аҳоли соғлиғини муҳофаза қилишга давлат сиёсатининг энг муҳим йўналиши сифатида эътибор қаратилмоқда. Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш борасида амалга оширилаётган кенг қамровли ишлар туфайли тиббиёт соҳасида катта муваффақиятларга эришилмоқда.

Бугун биз тиббиёт соҳасида катта муваффақиятларга эришаётган бўлсакда, олис ва чекка ҳудудлар аҳолисига тиббий хизмат кўрсатиш даражаси бугунги кун талабига жавоб бермайди. Буни очиқ тан олиш керак. Бу борада Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 5 май куни тез тиббий ва шошилинч ёрдам хизмати фаолиятини такомиллаштириш масалалари бўйича бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида алоҳида тўхталиб ўтилди.

Тиббиёт соҳасида ҳал этилиши лозим бўлган масалалар ҳақида 18 март куни давлатимиз раҳбарининг тиббиёт ходимлари билан очиқ мулоқотида ҳам айтилган эди. Мисол учун, ўтган йили тез тиббий ёрдам бригадасининг кечикиб келиши бўйича 50 мингдан зиёд шикоят келиб тушган.

Бунинг сабабларидан бири соҳада ягона бошқарув йўлга қўйилмаганидир. Жумладан, тез тиббий ёрдам ходимини ишга тайинлаш, дори-дармон таъминоти, транспорт, ёқилғи ва ҳайдовчилар масаласи вилоятдаги турли бошқармалар ваколатида. Бошқарувдаги бундай чалкашликлар эвазига тез тиббий ёрдам хизмати кўрсатиш туман ҳудуди билан чекланган. Тез ёрдам станцияси қўшни туман билан чегарадош бўлса-да, бошқа ҳудуд деган важ билан чақирувни қабул қилмайди.

Тез тиббий ёрдам машиналарининг кўпида навигация жиҳозлари йўқлиги, 10 мингта кўчага ҳалигача ном ва 500 мингга яқин уйларга рақам қўйилмагани сабабли манзилни топишга кўп вақт кетмоқда.

Тизимдаги энг катта муаммо – шошилинч ёрдам бемор учун энг яқин тиббиёт муассасасида эмас, балки фақатгина олдиндан бириктирилган саноқли шифохоналарда кўрсатилади.

Шу боис тез тиббий ва шошилинч ёрдам тизимини такомиллаштириш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқилгани маълум қилинди.

Бундан ташқари маҳаллаларда тиббиёт пунктлари ташкил этиш бўйича ҳам кўрсатма берилгани аҳолининг шу жойнинг ўзида сифатли тиббий хизмат кўрсатиш имкониятга эга бўладилар.

Бир сўз билан айтганда белгиланаётган бу имтиёзлар, енгилликлар ва жорий этилган янгича тартиблар замирида инсон қадри ва халқимизнинг ўз ҳаётидан рози бўлиши, яхши яшаши учун етарли турмуш шароитларини яратишдек эзгу мақсадлар мужассам.

Мавлуда ИБРАГИМОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати 

  • Кўрилди
    417
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Рўйҳатга ўтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+