Олтинкўллик сайловчилар ишончли вакил билан мулоқотда сўнгги беш йилликдаги ислоҳотлардан розилигини таъкидладилар

27.09.2021, 16:36

Олтинкўллик сайловчилар ишончли вакил билан мулоқотда сўнгги беш йилликдаги ислоҳотлардан розилигини таъкидладилар

O’zLiDePдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоднинг Андижон вилояти бўйича ишончли вакили Ўктамжон Ахуновнинг навбатдаги учрашуви Олтинкўл туманида ташкил этилди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Одинахон Отахонова, Бегали Қодиров, Тўлқинжон Каримов, халқ депутатлари маҳаллий кенгашлардаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, фаоллар бирдамлигида туман маданият уйида жам бўлган сайловчилар вакилларига дастлаб партия вилоят Кенгаши раиси Хуршидахон Халилова томонидан ишончли вакил таништирилди ва сиёсий муҳим кунда юрт эртасини белгилашга дахлдор муносиб номзодга овоз беришга чақирилди.

Номзоднинг таржимаи ҳоли, босиб ўтган фаолият йўллари, мамлакат тараққиёти, турмуш фаровонлигидаги ташаббуслари ишончли вакил томонидан ҳаётий мисоллар билан қайд этилди. “Янги Ўзбекистон стратегияси” китобидаги муҳим йўналишлар сайловолди дастур моҳияти билан узвийлик касб этгани алоҳида таъкидланди.

Учрашув қизғин фикр-мулоҳаза, савол-жавоблар руҳида ўтди. Сайловчиларнинг номзод фаолияти билан боғлиқ айтганлари сўнгги беш йилликнинг изчил ислоҳотлари моҳиятини ўз ҳаётлари, эришган ютуқлари мисолида очиб берди.

Сўз олганлар ишончли вакил томонидан таништирилган сайловолди дастур йўналишларида сўнгги беш йилда амалга оширилган туб ислоҳотларни мамнуният билан қайд этдилар. Ва албатта, дастурда белгиланган режалар ушбу стратегияни янги Ўзбекистонда давом эттиришига ишонишларини таъкидладилар.

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    536
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+