Гурланда ишончли вакилнинг тарғибот учрашувлари бўлиб ўтди

29.09.2021, 10:34

Гурланда ишончли вакилнинг тарғибот учрашувлари бўлиб ўтди

O'zLiDePдан Президентликка кўрсатилган номзод Ш.Мирзиёевнинг сайловолди дастурини тарғиб қилиш бўйича тарғибот гуруҳи аъзолари билан учрашувлар  ўтказилмоқда.

 Ана шундай учрашув Гурлан туманидаги Оққум маҳалласидаги “Гулиммат ота” фермер хўжалигида бўлиб ўтди. Унда Оққум, Қангли, Олчин  маҳаллалари сайловчилари иштирок қилдилар.

Учрашувда сўзга чиққанлар номзоднинг сайловолди дастуридаги устувор йўналишларни қўллаб-қувватлашди.

Хоразмда ҳам аниқ мақсадлар кўзланганлиги эътироф этилди. Хусусан, вилоятда 250 мингдан зиёд янги иш ўрни яратиш мақсади қўйилган. Уларнинг 100 минг нафарини маҳаллаларда тадбиркорликни кенг жорий этиш орқали ташкил этилади. Туризм хизматларини камида 5 баробарга ошириш бўйича алоҳида дастур қабул қилинади. 12 минг гектар пахта ва ғалла майдонлари қисқартирилиб, аҳолига очиқ танлов асосида ижарага берилади. Шунингдек, транспорт, таълим, тиббиёт, экология ва бошқа ижтимоий соҳалардаги режалар ҳам маълум қилинди.

- Бугун сайловолди дастур билан танишар эканман унда халқимизнинг янада фаровон ҳаёт кечириши, юртимизнинг обод бўлиши, иқтисодиётимизнинг ривожланиши айниқса, инсон қадрининг юксалиши, барча ислоҳотлар инсон манфаатига қаратилиши биз сайловчиларни қувонтирди, -деди меҳанизатор Нормат Тўлибоев.

Номзоднинг ишончли вакили Амин Вапаев сўз олиб йиғилганларни  сайловолди дастуридаги қолган йўналишлар билан таништирди ва ўтган 5 йилликда қилинган ишлар, амалга оширилган ислоҳотлар борасида ҳаётий мисоллар асосида тушунтиришлар берди.

Учрашув давомида сайловчилар ҳам ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Насиба Ваисова,

O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    482
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+