Сайловчиларнинг эътирофи ишончли вакилга куч бағишлади

29.09.2021, 16:56

Сайловчиларнинг эътирофи ишончли вакилга куч бағишлади

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилояти бўйича ишончли вакили Ўктамжон Ахуновни балиқчиликлар алоҳида мамнуният билан кутиб олдилар. Туман ҳокимлиги биносида ташкил этилган навбатдаги учрашувда ишончли вакилга партия вилоят Кенгаши раиси Хуршидахон Халилова, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Одинахон Отахонова, Тоҳиржон Аҳмадалиевлар ҳамроҳлик қилдилар.

Номзоднинг таржимаи ҳоли ва сиёсий фаолияти, сайловолди дастури, кейинги беш йилда мамлакатимизда амалга оширган ишлари ҳақида маълумот берилгач, номзоднинг беш йиллик фаолияти давомида вилоятда амалга оширилган изчил ислоҳотлар ва туб ўзгаришлар акс этган видеоролик намойиш этилди.

-Сайловолди дастуридаги устувор вазифалар Янги Ўзбекистонни барпо этишдаги мураккаб ва айни пайтда шарафли, хайрли йўлнинг бошланишидир, - дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Тоҳиржон Аҳмадалиев. - Бунинг барчасининг туб замирида энг аввало инсон қадри, халқ манфаатлари турганини англаш қийин эмас. Ватанимизни янада равнақ топтиришга, халқимиз салоҳиятини тўлароқ рўёбга чиқаришга йўналтирилган мақсадлар, вазифаларни илгари сураётган номзодимизнинг сўнгги беш йилликдаги ислоҳотларидан розиликка учрашувлардаги мулоқотларда гувоҳ бўлаётганимиз ютуғимиздир.

Балиқчилик сайловчиларнинг фикрлари ҳам учрашувга кўтаринкилик бахш этди. Айниқса, нуроний отахон Н.Умаровнинг “O’zLiDeP номзодига энг кўп овозни балиқчиликлар берамиз!” дея фахр билан айтганлари йиғилганларнинг гулдурос қарсакларига сабаб бўлди.

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    363
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+