O’zLiDePнинг сайловолди оммавий тадбири хўжаободлик сайловчиларга байрам кайфиятини улашди

29.09.2021, 17:22

O’zLiDePнинг сайловолди оммавий тадбири хўжаободлик сайловчиларга байрам кайфиятини улашди

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши ташаббуси билан Хўжаобод туманидаги 9-сон болалар санъат ва мусиқа мактабида “Инсон қадри учун!” шиори остида сайловолди оммавий тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига O’zLiDePдан номзоднинг вилоятдаги ишончли вакили, партия вилоят ва туман Кенгаши масъуллари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, маҳаллий кенгашлардаги партия депутатлик гуруҳлари аъзолари, ОАВ ҳамда хўжаободлик сайловчилар вакиллари иштирок этган мазкур тантанани партия вилоят Кенгаши  раиси Хуршидахон Халилова очиб, бўлиб ўтадиган сайлов мамлакатимиз ҳаётида муҳим воқелик, юрт келажагини белгиловчи қатъий қарор эканлигини, сайловолди жараёнларда халқнинг номзодимизга ишончи учун бир куч бўлиб ҳаракат қилиш зарурлигини алоҳида қайд этди. Унинг фикрларини номзоднинг сўнгги беш йилликдаги фаолияти давомидаги ислоҳотлар ва сайловолди дастур моҳияти хусусидаги муҳим маълумотлар билан ишончли вакил давом эттирди.

“Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!”, “Янги Ўзбекистоннинг тараққиёти учун бирлашайлик!”, “Инсон хавфсизлиги учун!”, “Инсон манфаатлари учун!” шиорлари остидаги чақирувлар номзод сайловолди дастури моҳиятини очиб беришга хизмат қилди.

Таниқли санъаткорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар тантана қатнашчиларига чинакам байрам кайфиятини улашди.

Муяссархон Умурзақова,

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    275
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+