Депутат номзоднинг келгуси беш йилликдаги режаларига тўхталди

02.10.2021, 13:39

Депутат номзоднинг келгуси беш йилликдаги режаларига тўхталди

Сўнгги беш йил ва шу йиллар ичида қаддини ростлаб кўкка бўй чўзган янгича ўзгаришлар... Таълим,  илм-фан, тиббиёт соҳаларидаги катта ислоҳотлар.  Бу каби йўналиш ва ўзгаришларни узоқ санаш, таърифлаш мумкин. Бир сўз билан айтганда, олдиндаги Президентлик сайловига Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёев ортда қолган беш йиллик даврда Янги Ўзбекистоннинг чинакам асосчиси бўла олди.

Жойларда бўлиб ўтаётган тарғиботларда номзоднинг ҳар бир амалга оширган ислоҳотлари алоҳида тилга олинмоқда. Фарғона шаҳридаги Темурбеклар мактабида Гулистон маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи сайловчилар билан бўлиб ўтган учрашув ҳам шу каби ислоҳотларга назар ташлаш ва номзоднинг сайловолди дастурини оммага етказиш билан бошланди.

Учрашувни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,  ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Мавлуда Ходжаева очиб, ортда қолган беш йиллик ислоҳотлар ва олдиндаги аниқ мақсадли режалар номзодни мамлакат тақдири учун масъуллик ва раҳнамоликка нечоғлик муносиб эканини таъкидлади.

Учрашувда МФЙ раиси Донохон Мамаджонова сўз олиб Шавкат Мирзиёев дастлабки фаолиятидаёқ кучайтирилган ижтимоий ҳимоя, маҳаллабай ишлаш тизими, Аёллар, Ёшлар ва Темир дафтарларини жорий этиб ҳар бир фуқаро, ҳар бир инсоннинг қадр-қимматини белгилаб берганини мамнуният билан сўзлади.

Шунингдек, маҳалла фаоли Раҳмон ота Мирзаев икки асрни кўрган фуқаро сифатида бугунги обод Ўзбекистон асосчиси бўлган номзоднинг сайловолди дастуридаги мақсадлар келажак учун улкан маёқ бўлишини таъкидлади.

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    332
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+