Каттақўрғондаги тиббиёт, касб-ҳунар ва хусусий мактаблар фаолияти ўрганилди

02.05.2024, 13:45

Каттақўрғондаги тиббиёт, касб-ҳунар ва хусусий мактаблар фаолияти ўрганилди

O‘zLiDeP Самарқанд вилояти Кенгаши вакиллари, маҳаллий кенгашлар депутатлари, партия фаоллари “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга қаратилган қатор учрашувлар, жамоатчилик назорати тадбирларини олиб боряпти.

 Хусусан, Каттақўрғон туман тиббиёт бирлашмасида шифокор ва ҳамширалар иштирокида учрашув ташкил қилинди.

Тадбирда O‘zLiDeP вилоят Кенгаши раиси Илҳом Ботиров,  O‘zLiDeP туман Кенгаши раиси, депутат Рўзимурод Бозоров сўзга чиқиб, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури ҳамда партия сайловолди дастурида белгиланган тиббиёт соҳасидаги вазифалар юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдиришди.

Тадбир якунида, партия аъзолигига истак билдирган 115 нафар шифокор ва ҳамшираларга партия гувоҳномалари тарқатилди.

Партия вакиллари тумандаги "Yangi Avlod" нодавлат таълим муассасаси фаолияти билан ҳам яқиндан танишдилар. Ушбу мактабда 220 нафар ўқувчиларга 35 нафар олий тоифали педагоглар сифатли таълим бериб келмоқда.

Ўқитувчилар билан ўтказилган мулоқот давомида бугун мамлакатимизда қайси соҳада бўлмасин хусусий сектор улуши ошиб бораётганлигини, бундай ривожланишга Президент фармон ва қарорлари ҳамда қабул қилинаётган қонунлар алоҳида таянч бўлиб хизмат қилаётганлиги таъкидланди.

Шунингдек, O'zLiDeP вилоят, Каттақўрғон туман Кенгаши фаоллари, депутатлик гуруҳи аъзолари тумандаги 1-сонли касб-ҳунар мактаби фаолияти билан танишдилар.

Мазкур касб – ҳунар мактабида бугунги кунда 626 нафар талаба ўқувчилар  таҳсил олиб касб – ҳунарга йўналтирлмоқда. 7 та йўналишда 57 та ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълим усталари таълим беришмоқда.

Тадбирда мактаб ўқитувчиларининг ҳам таклифлари, фикрлари тингланди, уларнинг партия сафига кириш таклифи қўллаб-қувватланди.

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    159
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+