Инсон қадрини юксакка кўтараётган номзод – асакалик сайловчилар танлови!

04.10.2021, 16:12

 Инсон қадрини юксакка кўтараётган номзод – асакалик сайловчилар танлови!

Асакалик сайловчиларнинг O’zLiDeP  номзоди Шавкат Мирзиёевнинг Андижондаги ишончли вакили билан учрашуви давомида сўнгги беш йилликдаги ислоҳотлардан розилик кайфияти ҳукмрон бўлди.

Даставвал Ўктамжон Ахунов томонидан номзоднинг таржимаи холи, фаолияти, ютуқлари, сиёсий-ижтимоий майдонда олиб борган амалий ишлари хусусида атрофлича маълумотлар берилди.

Сайловолди дастурнинг мавжуд йўналишларида амалга ошириладиган тизимли чора-тадбирлар намойиш этилган видеоролик янада чуқурроқ тушунтирилди. Асака туманида охирги беш йилдаги улкан бунёдкорлик ишлари эътироф этилиб, дастурда белгиланган ташаббуслар билан келгусида бу ислоҳотлар яна мақсадли давом эттирилиши таъкидланди.

Учрашув самимий мулоқотга айланди. Сўз олганлар номзод фаолияти давомида қўлга киритилган юксак марраларни ўз ҳаёти ва фаолияти мисолида фахр билан қайд этдилар.

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    340
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+