“Биз Ўзбекистон фуқаролиги паспортини олиш бахтини берган номзодга овоз берамиз!”

04.10.2021, 16:30

“Биз Ўзбекистон фуқаролиги паспортини олиш бахтини берган номзодга овоз берамиз!”

Андижон вилоятидаги Булоқбоши тумани Қирғизистон давлати билан чегарадош ҳудуд. Бу ердаги аҳоли қўшни мамлакат аҳли билан қариндош-уруғчиликда аллақачон илдиз отган. Ўш-Ўзгандан Булоқбошига келин бўлиб тушган, қўшни давлатга “узатилган” туман қизлари кўпчиликни ташкил қилади.

O’zLiDeP номзодининг вилоятдаги ишончли вакили Ўктамжон Ахуновнинг Булоқбоши туманида ўтказилган учрашувида сўз олганлар орасида айни шундай – қўшни давлатдан шу туманга келин бўлиб, 30-35 йилдан буён Ўзбекистонда яшаб фуқароликка эга бўлолмай, ниҳоят сўнгги беш йилда мамлакатимиз фуқаролик паспортини олишга мушарраф бўлган аёлларнинг миннатдорона фикрларига гувоҳ бўлинди.

Бу биргина шу йўналишдаги ислоҳотларнинг кичик бир намунаси. Мана шундай ютуқлар эътироф этилиши баробарида ишончли вакил томонидан номзоднинг сайловолди дастури мазмун-моҳияти ҳам қайд этилди. “Янги Ўзбекистон стратегияси” китобида белгиланган йўналишлар дастур билан узвийлик касб этгани тушунтирилди.

Булоқбошилик сайловчилар вакиллари партия номзодини қўллаб-қувватлашларини сўнгги беш йилдаги ижтимоий-сиёсий, иқтисодий-маданий, маънавий-маърифий ҳаётдаги улкан ижобий ўзгаришларни эътироф этган ҳолда баён этдилар.

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    301
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+