Ишончли вакил марғилонлик сайловчиларга номзоднинг сайловолди дастуридаги устувор йўналишларни тарғиб қилди

04.10.2021, 16:42

Ишончли вакил марғилонлик сайловчиларга номзоднинг сайловолди дастуридаги устувор йўналишларни тарғиб қилди

Кўҳна Марғилон шаҳридаги Эркин Воҳидов номидаги Ижод мактаби эрта тонгдан бир гуруҳ марғилонлик юртдошлармиз билан гавжум бўлди. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Ишончли вакили Энахон Сидиқова бугун марғилонликлар билан мулоқот қилди.

“Б.Марғилоний”, “Янги боғ”, “Терак таги”, “Янги ҳаёт” маҳалларидаги аҳоли вакиллари иштирокидаги очиқ мулоқотларда сўнгги беш йилда амалга оширилган ислоҳотлар ҳақида сўз борди. Шунингдек, Энахон Сидиқова номзод Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастури билан йиғилганларни таништирди.

Номзоднинг сайловолди дастурида болалар сони ўсиб бораётганини инобатга олиб, янги мактаблар қуриш, хусусий мактабларни кўпайтириш, таълим сифатини оширишни назарда тутувчи Мактабларни ривожлантириш давлат дастури ишлаб чиқилиши, шу асосда, келгуси беш йилда қўшимча 1,2 миллион ўқувчи ўрни яратиш учун, мактаблар реконструкция қилинади ва янгидан барпо этилиши ўрин олган.

–  Барчамизга маълумки, жорий йил 28 сентябрь куни Ш.Мирзиёев фарғоналик сайловчилар билан учрашди. Унда келгуси йилларда Фарғонада амалга ошириладиган ислоҳотлар маълум қилинди. Хусусан, келгусида Фарғонада хорижий университетлар билан бирга 4 та янги олийгоҳ ташкил этилади. Талабаларни турар-жойлар билан таъминлаш мақсадида қўшимча 10 минг ўринли янги ётоқхоналар қуриб битказилади. Келгуси йилдан Сўхдаги ёшлар учун олийгоҳларга киришда берилган имтиёз, Риштоннинг Чўнғара, Фарғона туманининг Шоҳимардон, Ёрдон ва Ҳосилот маҳаллалари ёшлари учун ҳам татбиқ этилади, - деди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев.

Ҳа, келгусида одамларни ҳаётдан рози бўлиши йўлида яна қатор ислоҳотлар олиб борилади. Президентмиз таъкидлаганларидек, ҳар қандай ислоҳот́ қуруқ рақамларда эмас, балки, энг аввало, аҳолининг кундалик ҳаётида, унинг дастурхони ва рўзғорида ўз аксини топишида фарғоналиклар ҳам фаол бўлишлари тадбирда алоҳида айтиб ўтилди.

Ишончли вакил Марғилон шаҳар Маданият уйида “Ёвқочар”, “Ипак йўли”, “А.Яссавий”, “А.Навоий” маҳаллаларида истиқомат қилувчи бир гуруҳ юртдошларимиз билан ҳам учрашди.

Учрашув якунида “Инсон қадри учун” шиори остида бўлиб ўтган оммавий тарғибот тадбирида марғилонликларга янада аъло кайфият улашилди. Ижро этилган куй-қўшиқларда истиқлол, тинчлик, инсон қадри улуғлиги тараннум этилди.

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    333
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+