Парламент вакили сайловолди дастур моҳиятини аҳолининг барча қатламларига етказишга ҳаракат қилмоқда

07.10.2021, 18:34

Парламент вакили сайловолди дастур моҳиятини аҳолининг барча қатламларига етказишга ҳаракат қилмоқда

Бугун айни палла депутатдан сайловчиларига янада яқин бўлишни, сиёсий муҳим кунда муносиб номзод танловида адашмасликка кўмаклашишни талаб қилаётир.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Тоҳиржон Аҳмадалиевнинг улуғнорлик сайловчилари билан учрашувлари айни мақсадга хизмат қилаётгани рост.

Депутатнинг сайловолди тарғибот тадбирлари туманнинг “Сариқ сув” маҳалла фуқаролар йиғини аҳли билан мулоқотлардан бошланди. Сайловчиларга дастлаб парламент вакили томонидан сайлов қонунчилигидаги янгиликлар, “бир фуқаро – бир овоз” тамойили атрофлича тушунтирилди. Ҳудуддаги 722-сайлов участкасида давом этган учрашувда тайёргарлик ишлари билан танишилиб, масъулларга ўарурий тавсиялар берилди.

“Янгиобод” маҳалласи аҳли учун ташкил этилган сайловолди тарғибот тадбирида йиғилганлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олиш билан бирга, номзод фаолияти ва дастури билан танишдилар. 720-сайлов округидаги шарт-шароитлар депутатни мамнун қилди. Бироқ сайлов участкаси раиси ва аъзоларининг депутатдан ўрганадиган сиёсий билимлари кўп экан – берилган маслаҳат ва кўникмалар уларнинг бу борадаги қизиқишларига жавоб бўлди.

Депутат томонидан олиб борилаётган тарғибот тадбирлари тумандаги “Хўжамов Турсунбой ота файзли ери” фермер хўжалигида меҳнат қилаётган сайловчиларга чинакам рағбат бўлди.

Зилола Раҳмонова,

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

матбуот хизмати раҳбари

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    223
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+