Қўрғонтепада келгусида тиббиёт янгилиги – перинатал марказ ташкил этилади

07.10.2021, 18:46

Қўрғонтепада келгусида тиббиёт янгилиги – перинатал марказ ташкил этилади

O’zLiDePдан Президентликка номзоднинг Андижон вилояти бўйича ишончли вакили Ўктамжон Ахунов қўрғонтепалик сайловчилар билан учрашди. Учрашувини очиб берган партия вилоят Кенгаши раиси Хуршидахон Халилова сўнгги беш йилда амалга оширилган Ҳаракатлар стратегияси номзод илгари сураётган янги Ўзбекистон стратегиясига пойдевор бўлганлигини алоҳида таъкидлади.

Ишончли вакил дастлаб партия номзодининг таржимаи холи, фаолияти хусусида гапириб, охирги йиллардаги ислоҳотлар самарасини халқ ҳаётидаги муҳим ўзгаришлар, улкан ютуқлар мисолида қайд этди. Мамалакат ривожи, халқ фаровонлигига йўналтирилган мақсадлар ўз аксини топган сайловолди дастурнинг мазмун-моҳиятини йиғилганларга етказаркан, партия номзодининг андижонлик сайловчилар билан учрашувида айтилган фикрлардан иқтибослар келтирди. Хусусан, Қўрғонтепа туманида келгусида пахта ва ғалла майдонларини қисқартириш ҳисобига озуқа экинлари майдони 6,5 минг гектарга кенгайтирилиши белгиланганини, шунингдек тиббиёт соҳаси янгилиги - перинатал марказ ташкил этилиши режаси ҳам номзод назоратида эканлигини қайд этди.

Учрашувда сўз олганлар сайловолди дастурдаги “давлат – халқ учун” тамойили амалга оширилиши инсон қадрини янада юксакка кўтаришини мамнунлик билан таъкидлаб, сўнгги беш йил сарҳисоби халқ ҳаётида тараққиёт, фаровонлик, тўкинлик, барака, хавфсизлик каби олий мезонларни мустаҳкамлаганини фахр билан тилга олдилар.

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    348
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+