Андижонлик ўқитувчилар фаолиятлари юксалиши учун ҳаракат қилаётган номзодга овоз берадилар

20.10.2021, 17:16

Андижонлик ўқитувчилар фаолиятлари юксалиши учун ҳаракат қилаётган номзодга овоз берадилар

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакили Ўктамжон Ахуновнинг навбатдаги учрашуви Андижон вилоятидаги ходимларни қайта тайёралаш ва малакасини ошириш институтида бўлиб ўтди.

Таълим тизими фидойиларининг ишончли вакилга айтарлари кўп экан. Соҳа ислоҳотларидан розилик уларнинг бир-бир билдирган эътирофларида яққол намоён бўлди.

Ўтган беш йилда ўқитувчилар фаолиятида кескин бурилишлар йиллари бўлди. Маошлари сезиларли равишда ортди, иш ҳужжатларида қоғозбозликлари камайди, дарс машғулотларига инновацион янгиликлар жорий этилди, меҳнатларини рағбатлантирувчи мукофотлар амалга татбиқ қилинди.

Бу каби қўллаб-қувватлашдан куч олмай бўладими? Ишончли вакилнинг педагоглар билан очиқ мулоқоти давомида номзоднинг ҳаёт ва фаолияти йўллари ҳатто устозлар билан бирин-кетин давом эттирилиб айтилгани ўқитувчилар учун O’zLiDeP номзоди нечоғли қадрли эканини исботлади.

Учрашувда иштирок этган партия вилоят Кенгаши раиси Хуршидахон Халилова, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Умидахон Зокирова, Тўлқинжон Каримовлар сўз олиб, таълим соҳасидаги ислоҳотлар сайловолди дастурда белгиланганидек тизимли давом эттирилишини муҳим бандлар билан тушунтирдилар.

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    221
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+