Шаҳрихонда “Депутат кубоги учун” бокс мусобақаси ўтказилди

20.10.2021, 17:20

Шаҳрихонда “Депутат кубоги учун” бокс мусобақаси ўтказилди

Шаҳрихон туманидаги “Чемпионлар бокс мактаби” бугун нафақат туманда, балки вилоят ва республикада ҳам ўз ўрнига, нуфузига эга бўлиб улгурди. Бу ерда ўтказилаётган мусобақалар ёш спортчиларнинг иродасини тобламоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Одинахон Отахонова ташаббуси билан мазкур бокс мактабида ўтказилган навбатдаги беллашувлар вилоятнинг 16 та шаҳар, туманларидан ўзаро куч синамоқ ниятида келган энг муносиб ёшларни саралади.

Муросасиз кечган беллашувлар давомида спорт дарғалари Муҳаммадқодир Абдуллаев ва Ўткирбек Ҳайдаровлар ёшларга ўзларининг маслаҳат ва тавсияларини бериб турди.

Спорт инсонни тоблайди, соғлом ҳаётга ўргатади, кайфиятини кўтаради. Айни вақтда ҳаётимизнинг мазмунан ташкил этувчи асосий нарса – спортдир, – дейди мазкур бокс мактаби раҳбари Достонбек Эркинов. – Ёшларнинг интилиш ва иқтидорларини ҳамиша қадрлашга ҳаракат қиладиган депутатимиз О.Отахонованинг бу галги ташаббуси ҳам ёш спортчиларимизга чинакам рағбат бўлди.

Мусобақа якунида тажрибали ҳакамлар томонидан ғолиблар аниқланди. Биринчи ўринга умумжамоа ҳисобида Шаҳрихон тумани, иккинчи ўринга Асака тумани жамоси ҳамда учинчи ўринга эса пахтаободликлар сазовор бўлди.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорларга парламент қуйи палатаси депутати О.Отахонова томонидан эсдалик ва қимматбаҳо совғалари топширилди.

 Зилола Раҳмонова.

  • Кўрилди
    198
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+