Ишончли вакил хўжаободлик сайловчиларга дастурнинг мазмун-моҳиятини тушунтирди

21.10.2021, 18:07

Ишончли вакил хўжаободлик сайловчиларга дастурнинг мазмун-моҳиятини тушунтирди

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилоятидаги ишончли вакили Ўктамжон Ахунов Хўжаобод туманининг “Ордай” маҳалласи аҳли билан учрашиб, дилдан суҳбатлашди.

Учрашувда O’zLiDeP вилоят Кенгаши раиси Хуршидахон Халилова, партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси масъул ходими Самидилло Маҳмудов, партия вилоят Кенгашидаги депутатлик гуруҳи раҳбари Раънохон Саттаровалар иштирок этдилар.

Бундан бир неча йиллар аввал мазкур туманга ҳоким бўлгани сабабли аҳолининг дарду ташвишлари билан яқиндан таниш. Айни кунгача муаммолари ечимига камарбасталикдан куч олади. Собиқ “ҳоким бува”ни хўжаободликлар илиқ кутиб олганлари шундан.

Учрашув самимий суҳбат тарзида бўлди. Дастлаб ваколати доирасида номзоднинг таржимаи холи, фаолияти, сайловолди дастурнинг устувор йўналишларида амалга оширилиши белгиланган чора-тадбирлар хусусида фикр юритган ишончли вакилнинг сўзларини сайловчиларнинг ўзлари давом эттиришди.

Қувонарлиси, иштирокчиларнинг деярли барчаси сўз олди. Сўнгги беш йилда олиб борилган ислоҳотлар самараси эътирофи туман миқёсидаги ҳамда турмуш тарзларидаги ютуқлари билан сайқалланди.

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

матубот хизмати

  • Кўрилди
    182
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+