Партиядошлар сафи кенгаймоқда

05.11.2021, 16:29

Партиядошлар сафи кенгаймоқда

Бугун давлат шерикчилиги асосида бунёд этилаётган мактабгача таълим муассасаларининг сони ортиб бормоқда. Албатта, уларда фаолият кўрсатаётган тарбиячи ва ходимлар ҳам бугунги давр талабига ҳамоҳанг фаолият кўрсатишаяпти.

Сирдарё туманидаги "Эркатой" номли давлат шерикчилиги асосида буёнд этилган мактабгача таълим муассасаси ходимлари ҳам ана шундай таърифга лойиқ.

Мазкур МТМда ЎзЛиДеП Сирдарё вилоят кенгаши вакиллари, ёшлар қаноти фаоллари, депутатлар иштирокида мулоқот ташкил қилинди.

"Эркатой" номли мактабгача таълим муассасасида фаолият кўрсатаётган ходимларнинг 52 нафари ЎзЛиДеП аъзоси. Уларнинг ҳар бири  партиянинг вазифаси ва мақсадларини фаолиятида мужассам этгани боис ҳам партия сиёсатига доир янгиликлардан мунтазам хабардор. Шу ўринда давра суҳбатида Президентимизнинг “Янги Ўзбекистон стратегияси” китоби юзасидан ҳам фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Давра суҳбати якунида партияга янги аъзолар қабул қилинди.

O'zLiDeP Сирдарё вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    412
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+