Таълим соҳаси вакиллари партия тарғиботида фаол

09.04.2024, 20:14

Таълим соҳаси вакиллари партия тарғиботида фаол

O’zLiDeP Нарпай туман Кенгаши таркибида ҳам 70 та партия бошланғич ташкилоти бўлиб, ўз атрофида 6 мингга яқин аъзоларни бирлаштирган.

Туман мактабгача ва мактаб таълимида ташкил этилган йиғилишда партия бошланғич ташкилотининг 2023 йил фаолияти таҳлил этилди. Партия бошланғич ташкилоти раисининг ҳисоботида қайд этилишича, бугунги кунда туман халқ таълими тизмида 70 та мактаблар бўлиб, 2000 дан ортиқ педагоглар фаолият юритади.

Шунингдек, йиғилишда “Ўзбекистон-2030” стратегияси ва “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда қуйи бўғиннинг иш режаси тасдиқлаб олинди ва бошланғич партия ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда партия депутатлик гуруҳи билан ўзаро ҳамкорлик борасидаги вазифалари тўғрисидаги масалалар юзасидан ҳам маърузалар тингланди.

Тадбир якунида мактабгача ва мактаб таълими бўлими ходими Азим Тожиев бошланғич партия ташкилоти раиси этиб сайланди.

Аброр Қаршиев,

O’zLiDeP Нарпай туман Кенгаши

аппарат раҳбари

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    215
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+