Олдимиздаги катта марраларни забт этиш учун қадамларимизни ана шу марраларга муносиб ташламоғимиз шарт!
08.11.2021, 16:16
Янги сайланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги нутқини ҳаяжонланиб тингладим. Унда айтилган ҳар бир фикр замиридаги “инсон қадри” деган олий тушунчани сайловолди жараёнлардаги моҳияти билан боғларканман, кўнглимда эртанги ёруғ кунга, фарзандларим келажагига мустаҳкам ишончга яна бир бор қатъий амин бўлдим.
Тўғри, партиямиз номзоди – бугунги Президентнинг ўтган беш йилдаги фаолияти аслида келажакнинг тамал тош эди. Бунга, айниқса, сайловолди жараёнларда сайловчилар билан қизғин суҳбатларда яққол гувоҳ бўлдик. Уларнинг ислоҳотлардан розилик кайфиятларини бугун янада теран ҳис қиляпман.
Шавкат Мирзиёевнинг ушбу маросимда айтган фикрлари халқимиз танлаган ва амалга ошираётган ривожланиш йўлининг нақадар тўғрилиги исботи бўлди. Келгуси беш йил учун устувор йўналишлар белгиланган стратегияни барпо этишда, албатта, давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, ўтган даврда эришган ютуқлар билан бир қаторда йўл қўйилган хато ва камчиликларга ҳам танқидий нигоҳ билан қарашимиз, уларни бартараф этишимиз, такрорига йўл қўймаслигимиз зарур.
Халққа сохта ва ёлғон ваъдалар эмас, амалий натижа керак. Шу маънода Президентимизнинг қуйидаги фикрларига доим амал қилиш шарт деб ҳисоблайман: “Биз учун умумий ишимиз ва ҳаракатимизга фойда берадиган ғоя ва фикрлар, амалий таклиф ва ташаббуслар, аниқ натижалар керак. Бундан бошқа йўлни мен мутлақо қабул қилмайман”.
Демак, ўтган беш йилнинг сарҳисоби бизга кўп ҳақиқатларни ойдинлаштирди. Халқимиз мураккаб ва синовли даврларни ҳам бошдан кечирди. Олдимизда катта марраларни забт этиш турган экан, қадамларимизни ана шу марраларга муносиб ташламоғимиз шарт!
Муяссархон Умурзақова,
O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши
Мафкуравий ташвиқот-тарғибот бўлими мудири
Ўхшаш янгиликлар
-
Сайловолди дастури ижроси: парламент назорати ва фракциялараро рақобат
13.04.2024, 21:48
-
Жиззахда томорқаларни ишга солиш бўйича 309 та маҳаллага лидер тадбиркор – экспортчилар бириктирилиши белгиланди
09.04.2024, 20:27
-
Жиззахда кечаётган улкан ўзгаришлар Янги Ўзбекистонни қамраб олган бунёдкорлик жараёнига муносиб ҳисса бўлиб қўшилмоқда
09.04.2024, 20:25
-
Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳамкорлиги янги босқичга чиқмоқда
09.04.2024, 17:23
-
Ердан самарали фойдаланиш - ёшлар бандлиги ва даромадини оширишнинг муҳим омилидир
09.04.2024, 17:15
Фикрингизни қолдиринг