Сайҳунободлик партиядошлар кўкаламзорлаштириш ишларига ўз ҳиссаларини қўшмоқда
11.11.2021, 16:00
"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида "Долзарб 40 кунлик" барча ҳудудлар ва хонадонларда амалга оширилмоқда. Бундан мақсад ҳам табиатдаги яшилликни кўпайтириш, ҳавонинг тозалигини, иқлим мўътадиллигини сақлаш, боғдорчилик маҳсулотларининг мўллигини таъминлашдир.
Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев бошчилигида жорий йилнинг 2 ноябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида эълон қилинган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш борасида ЎзЛиДеП Сирдарё вилоят кенгаши, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакиллари, депутатлар, партия фаоллари ўз ҳиссаларини қўшмоқда.
Сайҳунобод туманида мевали ва манзарали дарахтларни маҳаллаларга, кўча бўйларига ва аҳоли томорқаларига экишда партия вакиллари ва бошланғич партия ташкилоти раҳбарлари фаоллик кўрсатишяпти.
Кўчат экиш ҳашари авж олган кунида O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Ҳаитов туманга ташриф буюриб, “Иттифоқ” маҳалласидаги кўчат экиш тадбирида иштирок этди. Семинар давомида партия раҳбари туманнинг кўкаламзорлаштириш ишларига ўз ҳиссасини қўшиб, дарахт кўчатлари ўтқазди.
Ҳар бир ишдан умид бор. Шу сингари сайҳунободлик партиядошлар эккан кўчатлар табиатга яшиллик, инсонларга яхшилик улашишига ишонамиз.
O'zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши
матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Соҳага рақамли технологиялар кенг жорий қилинади
12.05.2024, 14:35
-
Ишбилармон хотин-қизлар ўзаро баҳслашдилар
11.05.2024, 13:57
-
O'zLiDeP делегациясининг Хитойдаги учрашувлари давом этмоқда
11.05.2024, 13:43
-
O‘zLiDeP делегациясининг Хитойдаги навбатдаги учрашуви
10.05.2024, 16:44
-
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олинмоқда
09.05.2024, 16:19
Фикрингизни қолдиринг