“Янги Ўзбекистон” маҳалласидаги янги боғ

16.11.2021, 15:32

“Янги Ўзбекистон” маҳалласидаги янги боғ

Сирдарё вилояти бўйлаб давом этаётган “Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси бўйича  долзарб 40 кунлик ҳашарда ЎзЛиДеп вилоят Кенгашининг ҳам ҳиссаси қўшилди. ЎзЛиДеП вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Ш.Бозорбоева  ташаббуси билан Мирзаобод туманидаги “Янги Ўзбекистон” маҳалласи ҳудудидаги майдонга 560 туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди. Ҳашарда Кенгашнинг барча бўлим мудирлари ва ходимлари фаол иштирок этиб, вилоятимиздаги кўркам шаҳарча тусини олган “Янги Ўзбекистон” маҳалласининг кўркига кўрк қўшадиган манзарали боғнинг бунёд бўлишига кўмаклашдилар.

“Яшил макон” лойиҳасининг амалга оширилишида партиянинг туман ва шаҳар Кенгашлари ҳам ўз ҳудудларида фаоллик кўрсатишаяпти. Бундан мақсад ҳам табиатдаги яшилликни кўпайтириш, об-ҳавонинг тозалигини, иқлим мўътадиллигини сақлаш, боғдорчилик маҳсулотларининг мўллигини таъминлашдир.

       O'zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    280
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+