O‘zLiDeP сайёр қабули: “Бунёдкор”даги спорт иншоотига спорт анжомлари берилади

22.02.2018, 16:15

O‘zLiDeP сайёр қабули: “Бунёдкор”даги спорт иншоотига спорт анжомлари берилади

O‘zLiDeP Наманган вилояти Кенгаши ташаббуси билан Янгиқўрғон туманидаги Искавот қишлоғида сайёр қабул ташкил этилди. Қабул жараёнида аҳолидан ўндан ортиқ шикоятлар келиб тушди. Мурожаатлар орасида ҳудуддаги 16 сон умумтаълим мактабининг иситиш тизимидаги носозликлардан тортиб, таълим муассасалари биноларининг таъмирга муҳтожлигигача, мактабларда инглиз тили фани ўқитувчиси етишмаслигидан, ички йўлларнинг таъмирталаблигича бор.  

Бунёдкор МФЙда яшовчи Нилуфар Боймирзаева сайёр қабулда иштирок этган фуқаролардан бири. У ҳудудаги спорт залида болаларнинг кураш билан шуғулланишлари учун юмшоқ тўшамалар ва бошқа спорт анжомлари етмаслигидан шикоят қилди. Ушбу мурожаат билан шуғулланишни Халқ депутатлари туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Манзура Муртазаева ўз зиммасига олди. Депутатимиз Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг тумандаги раҳбарига депутатлик сўрови юборишини айтди.

 Ёз ойларида қишлоқ аҳолиси томорқаларини суғоришда турли муаммоларга дуч келарди. Сайёр қабулда бу масала ҳам атрофлича муҳокама қилинди. Халқ депутатлари туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари бу мурожаат юзасидан Подишоота-Чодак ирригация тизимлари бошқармаси туман бўлими бошлиғи номига депутатлик сўрови юборадиган бўлди.

Бир сўз билан айтганда, туманда сайёр қабуллар давомида фуқаролар томонидан ўртага ташланган қатор мурожаатлар кўриб чиқилди, уларнинг салмоқли қисми белгиланган тартибда ҳал этилди.

 Музаффар ТЎХТАСИНОВ,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши ходими

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1534
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+