Янги авиакомпания – янги имкониятлар дегани
29.11.2021, 16:15
Рақобат бор жойда сифат ва ўсиш кузатилиши ҳаммага аён. Шу маънода Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ташаббуси билан Uzbekistan Airports АЖ Silk Avia минтақавий авиакомпаниясининг ташкил этилаётгани бу йўналишда ҳам йўловчилар учун ҳам анчагина қулайликлар яратади.
Шунингдек, минтақавий авиакомпаниянинг ташкил этилиши Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллигини рағбатлантириш ва ички туризмни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратишда муҳим аҳамият касб этади.
Қувонарлиси, мазкур авиакомпания ўзбекистонликлар учун ҳамёнбоп нархларда ички ҳаво қатновларини таъминлашни режа қилмоқда. Фақат пойтахтдан шаҳарларга эмас, балки ҳудудлар ўртасида ҳам қатновлар йўлга қўйилади. Агар таърифлар айтилганидек, темирйўл тарифлари билан тенг бўлса, бу ички туризм ривожига, истеъмолчи учун авиачипталарнинг якуний нархига ижобий таъсир кўрсатади. У 2022 йилдан ишга тушади.
Албатта, давлат раҳбари мамлакатда янги авиакомпанияларнинг ташкил этилиши бу йўналишда анча йилдан бери йиғилиб қолган муаммоларни ечишга ёрдам беришини кўп бор таъкидлаганлар. Бугун эса бу ўзгаришни амалда кўриш имконига эга бўлаяпмиз.
Янги авиакомпания минтақавий аэропортларни ривожлантириш учун ҳам муҳимдир. Гарчи, биринчи босқичда у Uzbekistan Airports бошқарув компанияси томонидан ташкил этилаётган бўлса-да, келгусида авиакомпанияни хусусий секторга ўтказиш режалаштирилган.
Алишер Рўзиев,
O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши раиси,
Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати
Ўхшаш янгиликлар
-
Сайловолди дастури ижроси: парламент назорати ва фракциялараро рақобат
13.04.2024, 21:48
-
Жиззахда томорқаларни ишга солиш бўйича 309 та маҳаллага лидер тадбиркор – экспортчилар бириктирилиши белгиланди
09.04.2024, 20:27
-
Жиззахда кечаётган улкан ўзгаришлар Янги Ўзбекистонни қамраб олган бунёдкорлик жараёнига муносиб ҳисса бўлиб қўшилмоқда
09.04.2024, 20:25
-
Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳамкорлиги янги босқичга чиқмоқда
09.04.2024, 17:23
-
Ердан самарали фойдаланиш - ёшлар бандлиги ва даромадини оширишнинг муҳим омилидир
09.04.2024, 17:15
Фикрингизни қолдиринг