“Янги Ўзбекистон стратегияси” китоблари улашилди
03.12.2021, 16:00
Ижтимоий фаоллик бу кишининг уйғоқлигидан, ўзи ва атрофдагиларга бефарқ эмаслигидан далолат беради. Бугун Ўзбекистон Либерал-демократик партияси сафида ҳам ана шундай фаолларнинг кўпаяётгани партия фаолиятининг янада кенгайишига туртки бўлмоқда. Партиянинг Сурхондарё вилояти Кенгашида бўлиб ўтган тадбирда айнан унинг мақсад ва вазифаларини кенг тарғиб қилишда иштирок этган фаолларга ташаккурномалар берилди.
Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Ботир Мардаев, вилоят Кенгаши ходимлари, депутатлар иштирок этишди. ЎзЛиДеП Сурхондарё вилоят Кенгаши раиси Алишер Рўзиев партия мақсад-вазифаларини аҳоли ўртасида кенг тарғибот қилишга кўмаклашган фаол аъзоларга, депутатларга ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раисининг ташаккурномаларини топширди.
Шунингдек, тадбирда Термиз шаҳридаги умумтаълим мактаблари ҳамда тиббиёт техникуми вакилларига “Янги Ўзбекистон стратегияси” китоблари улашилди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Маҳаллада ишбилармон аёллар ўзаро баҳслашмоқда
13.05.2024, 11:35
-
Соҳага рақамли технологиялар кенг жорий қилинади
12.05.2024, 14:35
-
Ишбилармон хотин-қизлар ўзаро баҳслашдилар
11.05.2024, 13:57
-
O'zLiDeP делегациясининг Хитойдаги учрашувлари давом этмоқда
11.05.2024, 13:43
-
O‘zLiDeP делегациясининг Хитойдаги навбатдаги учрашуви
10.05.2024, 16:44
Фикрингизни қолдиринг