Конституция - эркин ва фаровон ҳаётимиз пойдевори!

07.12.2021, 18:28

Конституция - эркин ва фаровон ҳаётимиз пойдевори!

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши ташаббуси билан вилоят Мудофаа ишлари бошқармаси ҳузуридаги чақирилувчиларни ҳарбий техника мутахассисликлари бўйича тайёрлаш марказида Бош қомусимиз қабул қилинганининг 29 йиллигига бағишлаб “Конституция - эркин ва фаровон ҳаётимиз пойдевори!” мавзусида байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбирда сўз олганлар халқимизнинг асосий қомуси - Конституциямизнинг жамиятдаги ўрни, сиёсий майдондаги нуфузи хусусида тўхталиб ўтдилар.

–Мазкур тадбир биз ёшларнинг сиёсий салоҳиятимиз, дунёқарашимиз юксалиши, Қомусимизнинг кечаги ва бугунги ўзгаришларини фарқлашимиз учун айни муддао бўлди, – дейди чақирилувчи Муртазо Рахимов. Айниқса, сиёсий партия вакилларининг маърузаларидан шуни англадимки, бугун биз, инсон ва унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати, ижтимоий-иқтисодий эҳтиёжлари энг олий қадрият сифатида белгиланган тинч ва озод юртда истиқомат қилмоқдамиз.

Тадбир давомида чақирилувчилар томонидан ҳарбий чиқишлар ва кўнгилочар байрам дастури намойиш этилди.  Партия сафига ўтиш истагини билдирган 30 нафар ёшларга аъзолик гувоҳномалари тантанали топширилди.

  • Кўрилди
    292
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+