“O‘zLiDeP кутубхонаси” лойиҳаси доирасида ҳазорасплик ёшлар ўртасида китобхонлик беллашуви ўтказилди

14.12.2021, 11:40

“O‘zLiDeP кутубхонаси” лойиҳаси доирасида ҳазорасплик ёшлар ўртасида китобхонлик беллашуви ўтказилди

“O‘zLiDeP кутубхонаси” лойиҳаси доирасида тарғибот-ташвиқот ишлари юксак самарада ташкил қилиняпти.  

Мазкур лойиҳа Хоразм ёшларининг ҳам эътиборини қозонишга, уларни бирлаштиришга ва албатта китобга бўлган меҳрларини янада оширишга замин яратди. "O'zLiDeP кутубхонаси" лойиҳасининг навбатдаги манзили Ҳазорасп тумани бўлди. Туман ёшлари билан бирга ўтказилган лойиҳа доирасида уларнинг китобга бўлган меҳрини янада ошириш, китоб маданиятини шакллантириш ва китоб ўқишни ривожлантириш мақсадида "Зукко китобхон" интелектуал ўйинининг туман босқичи ҳам ўтказилди. Ёшлар иттифоқи туман бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда тумандаги "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшлардан 4 та жамоа, бошқа кўнгилли ёшлардан 9 та жамоа иштирок этди.  

Тадбирда сўз олганлар Президентимизнинг китобхонликни тарғиб қилишни илгари сурган Фармон ва қарорлари ҳамда ушбу лойиҳанинг мазмун-моҳияти, маънавият, маданият, яхшилик, эзгулик, ватанпарварлик, инсонийлик каби барча эзгу фазилатлар илдизи китоб мутолааси билан туташиб кетганлиги хусусида атрофлича гапирдилар.

Беллашув натижаларига кўра ўзларининг зукко ва билимлилигини исботлаган "Лидерлар" жамоаси 1-ўринга лойиқ деб топилиб, вилоят босқичига йўлланма олишди. Ғолиб ва совриндор жамоалар Халқ депутатлари Ҳазорасп туман кенгашидаги  O‘zLiDeP  депутатлик гуруҳининг  эсталик совғалари билан тақдирландилар.

Ҳа, китоб инсоннинг фикрини теранлаштиради, саводхонлигини юксалтиради.  Асосийси, китоблар қандай мавзуда бўлишидан қатъий назар, фақат ва фақат яхшиликка, эзгуликка хизмат қилади. Шундай экан бугун ёшлар орасида китобхонликни тарғиб қилишдек хайрли ишларда ҳар биримиз фаол ва ташаббускор бўлишимиз лозим.

Шаҳноза Якубова,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    554
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+