Хусусий тармоқда аъзоларимиз сафи кенгайди

15.12.2021, 15:24

Хусусий тармоқда аъзоларимиз сафи кенгайди

O'zLiDePнинг асосий электоратидан бири бу тадбиркорлардир. Бугун тадбиркорлик субъектларида фаолият олиб бораётганлар ҳам партия аъзолигига қабул қилинмоқда. Айниқса, ёшлар бу борада фаоллик кўрсатишмоқда.

Денов туманида фаолият олиб бораётган “Меҳригиё” хусусий клиникасида ҳам ёш мутахассислар туман аҳолисига сифатли тиббий хизмат кўрсатишмоқда. O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалар бўлими вакилари ушбу клиниканинг ёш ходимлари билан учрашув ўтказишди.

Дастлаб, учрашувда партиямизнинг мақсади нималардан иборат эканлиги, партия аъзолигига қабул қилинганларга ташкилот қандай кўмак бераётгани ҳақида тушунча берилди. Шундан сўнг, клиникада фаолият юритаётган 25 нафар ёш ходим ЎзЛиДеП аъзолигига қабул қилинди. Аъзолар сафи кўпайгач, Бошланғич партия ташкилоти ҳам очилиб, унга раис ҳам сайланди.

Учрашув ниҳоясида “Янги Ўзбекистон стратегияси” китоби тақдимоти ҳам ўтказилди. Албатта, ундан ўрин олган йўналишлар, келгусидаги режалар, хусусий тиббиётни ривожлантиришга оид вазифалар хусусида батафсилроқ маълумот берилди.

Мансур Абдуқодиров,

O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

Ёшлар ва бизнес тузилмалар бўлими бошлиғи

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    324
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+