Депутат ёшлар билан очиқ мулоқот қилди

16.12.2021, 15:29

Депутат ёшлар билан очиқ мулоқот қилди

O'zLiDeP Хонобод шаҳар Кенгаши томонидан “Депутат ва ёшлар” мавзусида фаол ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил қилинди. Унда партиянинг Хонобод шаҳар Кенгаши  вакиллари,  шаҳар кенгаши депутатлари ва фаол ёшлар иштирок этди. 

Мулоқотда давлатимиз томонидан ёшларга қаратилаётган эътибор, имтиёз ва имкониятлар, партия томонидан ёшлар учун ишлаб чиқилган лойиҳаларнинг мазмун-моҳияти борасида маълумотлар берилди.

Тадбирда Халқ депутатлари Хонобод шаҳар Кенгаши депутати О.Джанпулатов  давлатимиз  раҳбари  айнан  ёшлар  масаласига  алоҳида урғу бераётганлиги, кейинги йилларда ёшлар билан ишлаш  мутлақо янги тизимда фаолият юритаётганлигини қайд этди. Бундан ташқари  ёшларга депутатлик ваколати доирасида олиб бораётган ишлари, депутатлик мақоми, ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириб ўтди. 

Очиқ мулоқот давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган савол ва таклифларини билдириб ўтишди. Учрашув якунида 25 нафар ёшлар партия сафига қўшилди.

  • Кўрилди
    573
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+