ЎзМУ талаба ёшлари билан мулоқот қилинди

16.12.2021, 15:42

ЎзМУ талаба ёшлари билан мулоқот қилинди

O`zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси депутати Эркин Заҳидов, туман депутатлари, Тошкент шаҳар Кенгаши фаоллари, университет профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар иштирок этди.

– Мазкур лойиҳадан кўзланган мақсад – партия иш фаолиятида кадрлар захирасини шакллантириш ва уларнинг малакасини ошириш, партиянинг ривожи учун муносиб фаолларни танлаб олиш, – дейди O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Моҳинисо Фармонова. – Шу боис, лойиҳа доирасида кадрларнинг билими, савияси, тажрибаси, жамоатчилик ўртасидаги обрўси хусусида кенг ва батафсил ўрганишга ҳаракат қилдик. Чунки партиялар сафини билимли, ташкилотчи ва ватанпарвар ёш кадрлар билан тўлдириш устувор вазифамиз.

Тадбир давомида партиявий лойиҳалар ҳақида ҳам маълумот бериб ўтилди.

  • Кўрилди
    320
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+