Очиқ мулоқотда “МехМаш”нинг кўчма иссиқхоналари кўпчиликда қизиқиш уйғотди

23.02.2018, 17:30

Очиқ мулоқотда “МехМаш”нинг кўчма иссиқхоналари кўпчиликда қизиқиш уйғотди

O‘zLiDeP Наманган вилояти Кенгаши ташаббуси билан Наманган туманидаги Маллаховуз ва Янгийул МФЙда очиқ мулот ташкил этилди.                

Тадбирда туман тиббиёт бирлашмаси, туман “Давсувмаҳсуспудрат” ДУК, “Агробанк” ва “Микрокредитбанк” туман филиаллари, Наманган тумангаз, туман электор тармоқлари корхонаси, туман молия бўлими ва Сувоқава корхонаси вакиллари иштирок этди.

Учрашувда асосан ҳудуддаги газ ва электр энергиясидаги узилишларни бартараф этиш, тоза ичимлик суви билан таъминлаш, ҳудудни ободонлаштириш бўйича мурожаатлар ўртага ташланди. Хусусан, ҳудудда ариқ-зовурларни ободонлаштирилмагани натижасида аҳолининг шахсий томорқаларидан фойдаланишида муаммолар юзага келаётгани айтилди. Бу муаммо туман давсувмахсуспудрат ДУК вакилларига март ойи давомида бартараф этиш вазифа қилиб белгиланди.

Ҳудуддаги 27- ўрта мактабни ташқи тарафдан ўраб турувчи деворларини таъмирланиши бўйича қилинган мурожаат ҳам шу ернинг ўзида ҳал этилди.

Мулоқот давомида ҳудудда истиқомат қилувчи фуқаролар томонидан келиб тушган мурожаатлар кўриб чиқилиб, маҳаллада ҳунармандчилик ва тадбиркорликни йўлга қўйиш борасида имтиёзли кредитлар олиш, хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш бўйича керакли маслаҳатлар берилди.

– Мулоқот давомида томорқадан унумли фойдаланиш борасида керакли маълумотлар олдик, – дейди Маллаховуз МФЙда яшовчи Исмоил Собиров. –Наманган шаҳридаги “МехМаш” корхонаси томонидан арзон ва қулай нархларда тайёрланган кўчма иссиқхоналар ҳақидаги маълумот менда катта қизиқиш уйғотди. Бу имкониятдан келиб чиқиб ҳар бир қарич ердан унумли фойдалансак, даромадимиз кўпайиб, оилавий фаровонликка эришамиз.

Тадбирда жами 30 га яқин ижтимоий-иқтисодий муаммолар ўртага ташланиб, уларнинг аксарияти шу ернинг ўзида ечим топди.

 Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

 матбуот хизмати раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1318
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+