Сергелида 40 нафарга яқин ижтимоий ҳимояга мухтож аёллар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди

17.12.2021, 15:55

Сергелида 40 нафарга яқин ижтимоий ҳимояга мухтож аёллар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда Тошкент шаҳар Кенгаши Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва ролини ошириш бўлими ҳамкорлигида Сергели туманида жойлашган 61-оилавий поликлиникада “Соғлом оила - мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида тадбир ташкил қилинди.

Партия аёллар қаноти ташаббуси билан жойларда хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлаш, уларни доимий тиббий кўриклардан ўтказиш, касалликларни эрта аниқлаш ва бу оркали уларни олдини  олишга қаратилган тадбирлар ва бепул тиббий кўриклар ҳам ташкил қилиняпти.

“Соғлом аёл — буюк келажак” мавзусида ташкил қилинган тадбир  ва бепул тиббий кўрикка 40 нафарга яқин ижтимоий ҳимояга мухтож бўлган аёллар жалб этилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O'zLiDeP фракцияси аъзоси Гульшана Худоярова ҳам иштирок этиб, давлатимиз томонидан янги қабул қилинаётган Қонунлар ва қарорларнинг қисқача мазмуни ва шу ўринда тиббиёт соҳасига берилаётган эътибор ва шифокорларимизга қаратилган чуқур хурмат ва эхтиром тўғрисида тўхталди.

- Президентимиз доимий равишда ўқитувчи ва шифокорларни жудаям юксакларга кўтариб, чуқур ҳурмат ва эҳтиромларини билдириб келмоқда. Ва шу ўринда давлатимиз раҳбари ўқитувчи ва шифокорларни ойлик иш ҳақини ошириш учун 2022 йилда давлат бюджетидан 350 млрд сўм ажратилишини маълум қилди. Бу ҳам бўлса сизларга бўлган ишонч ва ҳурматнинг бир намунаси деб биламиз, – деди Гульшана Худоярова.

Тадбир сўнгида жудаям шарафли ва шу билан бирга ўта маъсулиятли касб эгаларининг 30 нафари партия аъзолигига қабул қилинди ва янги Бошланғич партия ташкилоти очилди, аъзоларнинг барчасига партиянинг аъзолик гувохномалари ва эсталик совғалари топширилди.

Шифокорлар давлатимиз томонидан олиб борилаётган сиёсатни қўллаб- қуватлашларини билдирдилар ва уларга берилаётган имкониятдан ва эътибордан мамнун эканликларини ҳам исхор қилишди.

  • Кўрилди
    327
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+