“Гулчилик асосий даромад манбаимга айланди” – Пахтачида томорқадан пул топиш сирлари ўргатилди

20.12.2021, 16:46

“Гулчилик асосий даромад манбаимга айланди” – Пахтачида томорқадан пул топиш сирлари ўргатилди

O’zLiDeP Пахтачи туман Кенгаши томонидан тумандаги “Жахонобод” маҳалласида “Намунали томорқачи”  лойиҳаси доирасида томорқачиликнинг гулчилик соҳасини йўлга қўйган тажрибали аёллар билан ҳамкорликда маҳорат - дарслари ташкил қилинди.

- Семинардан кўзланган мақсад “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да турувчиларга ушбу соҳа орқали даромад топиш ва иш билан таъминлашни ўргатишдан иборат, - дейди O’zLiDeP Пахтачи туман Кенгаши аппарат раҳбари Р.Бобожонов.

- Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмоқчи бўлганларга бугун жудаям кенг имкониятлар яратилган десам муболаға бўлмайди. Гулчилик ҳам тадбиркорликнинг энг фойда келтирадиган турига киради. Бу соҳага қизиқишим аслида ёшлигимдан бошланган. Гулларни яхши кўрганим учунми уйда, ҳовлида доим ранг-баранг гулларни экиб яқинларимга улашардим.  Гулларга қанча меҳр кўрсатсанг, кундан-кун яшнаб боравераркан. Аввалига оддий қизиқиш бўлиб туюлган бу машғулот эндиликда асосий даромад манбаимга айланди. Мана, олти йилдан бери гулларимни бозорга олиб чиқиб, яхши даромад оляпман, - дейди Жахонободлик гулчи Мухаббат опа Ражабова.                                                                                                                               

Марҳабо Чулиева,

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    581
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+