Депутат ташаббуси билан аҳолини қийнаётган муаммолар ҳал қилинди

21.12.2021, 16:13

Депутат ташаббуси билан аҳолини қийнаётган муаммолар ҳал қилинди

Бугун одамлар орасида депутатларнинг халққа ҳеч қандай нафи тегаётгани йўқ, деган гапларни тез-тез эшитиб турибмиз. Дарҳақиқат, фуқароларнинг овози билан ушбу номга эришган депутатларимиз жойларда қандай ишларни амалга оширишмоқда? Ана шундай саволларга жавоб топиш мақсадида маҳаллий Кенгашларга O`zLiDePдан сайланган депутатлар фаолиятини таҳлил қилдик.

Бундан бир неча ой аввал Урганч шаҳридаги “Маърифат” маҳалласи ички йўлларидан ҳаракатланиш фуқароларга қийинчилик туғдирарди. Чунки ёзда чанг, қишда ўнқир чўнқир, лой кўчалар муаммоси бор эди.

 O`zLiDeP Хоразм вилоят ва Урганч  шаҳар Кенгаши депутати Муборак Жуманиёзова  ўз сайлов округи ҳудудига кирувчи йўлларни таъмирталаблиги боис, халқнинг ўринли эътироз-талабларидан келиб чиқиб, бир неча бор тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари йўллаганди.

Халқ ноибининг саъй-ҳаракатлари билан Урганч йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонаси томонидан “Маърифат” маҳалла ҳудудидан кесиб ўтувчи "А.Темур" кўчасининг 830 метр қисмига асфальт ётқизиш ишлари амалга оширилди. Бунинг натижасида шу ҳудудда яшовчи аҳоли учун қулайликлар яратилди.

Депутат шу каби амалий ишлари билан халқ муаммоларини ижобий ечим топишида ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Бу ўз-ўзидан сайловчиларнинг ўзлари сайлаган депутатга бўлган ишончларини оширмоқда.

Насиба Ваисова,

O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    725
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+