Карманалик аёллар учун бепул тиббий кўрик ташкил этилди

24.12.2021, 17:05

Карманалик аёллар учун бепул тиббий кўрик ташкил этилди

O'zLiDeP “Аёллар қаноти” фаоли “Соғлом оила-мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида бепул тиббий кўрик ташкил этди.

Тиббий кўрик давомида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ва бу бўйича малакали шифокорлар томонидан етарлича маслаҳатлар берилди.

Тўғри овқатланиш, тоза ҳаводан фойдаланиш, саломатликка беэътибор бўлмаслик тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.

-Аёлларимизда жуда катта масъулият бор. Турмуш ташвиши, болалар онани чарчатади. Фарзанд тарбияси давомида аёлларимиз асабий  бўлиб қолади. Бугун 12 нафар аёлни текширдим. Деярли ҳаммасида қон босими ошиши билан боғлиқ муаммо, - дейди олий тоифали невропотолог Р.Ҳақназаров.

Кармана туман кўп тармоқли оилавий поликлиника шифокор ва ҳамшираларининг деярли ҳаммаси жалб қилинган бепул тиббий кўрик жараёнида давомли касалликларга чалинган аёллар учун бепул дори-дармонлар тарқатилди.

 М.Пирнафасова,

O'zLiDeP Навоий вилояти кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    451
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+