ЎзМУ талаба қизлари иштирокида очиқ мулоқот ташкил қилинди
24.12.2021, 17:10
O`zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими томонидан “Гендер тенглик асосида хотин кизларнинг оилада, жамиятда ролини ошириш” мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди.
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети талаба қизлари иштирокида ўтказилган тадбирда хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш, гендер тенглиги ва аёлларни зўравонлик ва зулмдан ҳимоя қилиш, аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш борасидаги фармон ва қарорларнинг мазмун-моҳиятини таништириш орқали уларнинг ҳуқуқлари тўғрисида маълумотлар бериб ўтилди.
Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Гульшана Худоярова сўзга чиқиб, хотин-қизларга қаратилаётган юксак эътироф ва эътибор, бу борада қонунчиликдаги янгиликлар хусуссида тўхталиб ўтди.
Қизғин бахс-мунозараларга бой тарзда бўлиб ўтган тадбирда талаба қизлар ўзларининг қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан жавоб олдилар.
Ўхшаш янгиликлар
-
Мингдан ортиқ шогирд тарбиялаган ишбилармон Мадина Касимбаева танлов ғолиби бўлди
14.05.2024, 14:04
-
Ангреннинг энг фаол ишбилармони аниқланди
07.05.2024, 16:52
-
Чилонзор туманидаги маҳаллалардан ишбилармон хотин-қизлар сараланди
01.05.2024, 15:04
-
Ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти
01.05.2024, 14:42
-
Пойтахтлик ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти
25.04.2024, 12:00
Фикрингизни қолдиринг