Партия вакиллари “Навоий ИЭС” АЖ қошидаги қуйи бўғиннинг энг фаол аъзоларини тақдирлади

27.12.2021, 15:57

Партия вакиллари “Навоий ИЭС” АЖ қошидаги қуйи бўғиннинг энг фаол аъзоларини тақдирлади

Бугунги кунни, айниқса шаҳар ҳаётини иссиқлик энергитикасисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Айни кунларда касб байрамларини нишонлаётган “Навоий ИЭС” АЖ нинг ҳар бир ходими бу масъулиятни чуқур ҳис этган ҳолда, вазифаларини сидқидилдан бажариб келишмоқда.

Шунинг билан бир қаторда улар орасида мамлакат сиёсий ҳаётида ўзинингт дахлдорлик ҳиссини чуқур англаган ва партия аъзолигини қабул қилиб, сиёсий қизиқишларини энергетика соҳаси билан қўшиб олиб бораётган ишчи-хизматчилар ҳам бор.

O'zLiDeP Навоий вилояти ҳудудий партия ташкилоти томонидан “Навоий ИЭС” жамоасининг бир гуруҳ партияга хайрихоҳ аъзолари эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.

МДҲ мамлакатлари бўйлаб қабул қилинган Энергитеклар куни муносабати билан “Навоий ИЭС” АЖ да ўтказилган тақдирлаш маросимида узоқ йиллар давомида самарали меҳнат қилиб келаётган станция ходимларининг 3 нафарига “МДҲ мамлакатларида хизмат кўрсатган энергетик” кўкрак нишони берилди.

Шунингдек, яна бир гуруҳ энергетиклар “Навоий ИЭС” АЖ раҳбарияти ҳамда АЖнинг касаба уюшмаси қўмитаси томонидан кўкрак нишони, эсдалик совғалари, ташаккурнома ҳамда фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

Бундан ташқари қувончли кунда партия тарғиботи ва ташвиқотига муносиб ҳисса қўшиб келаётган O'zLiDeP аъзоларининг ҳам ҳудудий партия ташкилоти томонидан совғалар билан рағбатлантирилиши тақдирлаш маросими иштирокчиларини янада руҳлантириб юборди.

-Энергетика соҳаси жамият ҳаётида қандай катта аҳамиятга эга эканини алоҳида таъкидлашга ҳожат йўқ. Уйларимизда иссиқлик ва ёруғлик улашадиган, ишлаб чиқариш корхоналарида ускуна ва дастгоҳларни ҳаракатга келтирадиган ва умуман замонавий ҳаётнинг барча-барча соҳасида асосий ўрин тутадиган жабҳа, шубҳасиз, энергетикадир, - деди “Навоий ИЭС” АЖ касаба уюшмаси қўмитаси раиси Н.Н.Бобақандов.

М.Пирнафасова,

O'zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши

матбуот котиби.

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    638
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+