Ватан ҳимояси – муқаддас бурч!

11.01.2022, 16:29

Ватан ҳимояси – муқаддас бурч!

Ватан ҳимоячилари куни олдидан ўтказилаётган “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида жойларда ташкил этилаётган турли тадбирлар юртдошларимизни ватанпарварликка чорлаш баробарида тинчлигимиз ва осуда осмонимиз қадрига етишга ундамоқда.

14 январ - Ватан ҳимоячилари куни муносабати “Ватаним - Ўзбекистоним сарҳадларинг жонимдан азиз, ҳар қарич еринг номусим оримдан азиз!” шиори остида Халқ депутатлари Янгиариқ туман кенгаши томонидан тумандаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида тадбир ўтказилди. Тадбирда туман  Кенгаши депутати Хушнуд Эгамбердиев ва туман кенгаши қошида ташкил қилинган фахрийлар кенгаши фаоли Исломбой Рузметовлар иштирок этишди.

Тадбирда иштирокчилар ватанпарварлик, юртга фидойилик фазилатларини шакллантиришда буюк аждодларимизнинг матонати ҳаётий ибратга айланганини эътироф этишди. Тўмарис, Широқ, Спитамен каби халқ қаҳрамонларининг мардлиги, Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди каби жаҳонни мангу ҳайратга солган аждодларимизнинг ҳаёти ва тарихий қаҳрамонликлари ҳақида тўхталиб ўтишди.

Тадбир қатнашчилари мамлакатимизнинг Қуролли Кучлари тизимида бугунги кунда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, маънавий-маърифий масалаларга қаратилаётган юксак эътибор ва унинг аҳамиятини аниқ мисоллар асосида тушунтириб, ёшлар ўртасида ҳарбий бўлишга интилиш-иштиёқ ортаётганига эътибор қаратишди.

Насиба Ваисова,

O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

Жамоатчилик билан алоқалар ва

 мафкуравий тарғибот бўлими мудири

  • Кўрилди
    596
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+