O'zLiDeP депутати бандихонлик ёшларни тинглади
18.01.2022, 16:58
Бугун ёшларнинг муаммоларига ечим топиш учун ягона электрон платформа яратилган. Аммо, фақат бу билан чекланиб қолмасдан жойлардаги мутасаддилар билан биргаликда O'zLiDeP депутатлари ҳам улар билан амалий учрашувлар ўтказмоқда.
Бандихон туманидаги “Бандихон” маҳалласида жойлашган маҳалла маркази биносида туман ҳокими, O'zLiDeP депутати Ўткир Чориевнинг туман ёшлари билан ана шу мақсадда учрашув ташкил қилди. Унда иштирок этганлар ўзларини қийнаётган муаммолар бўйича мурожаат қилишди.
Учрашув давомида ёшлар тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун кредитлар ажратишда, сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматга бориш, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш харажатларини қоплаш, моддий ёрдам каби масалалари бўйича мурожаат қилишди.
Уларнинг айримлари жойида ҳал этилган бўлса, маълум бир муддат талаб қиладиганлари юзасидан зарур чоралар кўриш учун назоратга олинди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Қўрғонтепада қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан самарали фойдаланиш ҳолати таҳлил қилинди
26.01.2024, 16:22
-
Депутат кўмагида аҳоли хонадонларига ичимлик суви етиб бормоқда
26.01.2024, 11:59
-
Депутатлик эшитуви танқидий-таҳлилий руҳда ўтди
26.01.2024, 11:57
-
Бошқарма бошлиғининг ҳисоботи эшитилди
25.01.2024, 15:32
-
Зоминлик депутатлар туман электр тармоқлари корхонаси раҳбарининг ҳисоботини эшитдилар
23.01.2024, 15:15
Фикрингизни қолдиринг