Маҳаллалардаги ёшлар етакчилари билан учрашув ташкил этилди

28.01.2022, 16:02

Маҳаллалардаги ёшлар етакчилари билан учрашув  ташкил этилди

O‘zLiDeP Гулистон шаҳар Кенгаши томонидан шаҳар ҳудудидаги 24 та маҳаллалардаги ёшлар етакчилари билан учрашув ташкил этилди.

Ўзбекистон бўйлаб ҳар бир маҳаллада ёшлар етакчиси лавозими жорий этилди. Бу Президентнинг 19 январдаги «Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида қайд этилган.

Ёшлар етакчиси ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, иқтидори, истеъдоди ва ташаббусларини рағбатлантириш ҳамда ҳаётда ўз ўрнини топишларига кўмаклашишда, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда уларнинг интеллектуал жиҳатдан камол топишини ва маънавий ривожланишини таъминлашда қарор асосида иш олиб боради.

Албатта ёшлар етакчилари орасида O‘zLiDeP Гулистон шаҳар партия фаоллари ҳам бор. Маҳаллаларнинг ёшлар етакчилари билан ҳамкорлигини кенгайтиришга, партиянинг ёшлар билан ишлаш йўналишида маҳаллалардаги ёшлар етакчиларини ҳам жалб этиш мақсадга мувофиқ. Чунки, партиянинг ёшлар йўналишидаги амалий тадбирлари ва лойиҳаларини шаҳарда самарали ташкил этиш, шунингдек ёшларнинг депутатлар билан яқин ҳамкорлигини кучайтириш, шу асосида тегишли маҳалладаги ҳар бир ёш билан ишлаб, муаммосини ҳал этиш, Беш муҳим ташаббус ижросини таъминлаш борасидаги қатор масалалар партиянинг мақсад ва вазифаларига ҳам мувофиқ келади. Мақсад йўлида бирлашиш эса имконият ва самарани кенгайтиради.

Тадбирда барча маҳаллаларда оилавий «Заковат» интеллектуал мусобақаларини ташкил этиш таклифи билдирилди.

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    433
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Насирова Шаира Нармурадовна Кармана туман кенгаши депутати2022-01-30 15:35:35

Ёшлар етакчиси ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, иқтидори, истеъдоди ва ташаббусларини рағбатлантириш ҳамда ҳаётда ўз ўрнини топишларига кўмаклашишда, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда уларнинг интеллектуал жиҳатдан камол топиши амалий ёрдам беришига ишонамиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+