Фахрийлар Кенгаши фаоллари ташаббуси билан кўчалар ободонлаштирилди

28.01.2022, 16:04

Фахрийлар Кенгаши фаоллари ташаббуси билан кўчалар ободонлаштирилди

"Инсон кадрини улуғлаш ва фаол маҳалла"  йили муносабати билан O'zLiDeP Ховос тумани Фахрийлар Кенгаши фаоллари ташаббус билан чиқишди.

Ёзнинг иссиқ кунларида турли касаллик тарқатувчи микроблар, вируслар ва бактериялар кўпайиши мумкин. Шу боис ҳам, айни даврда   кўчалар, уй олди майдонлари, жамоат жойлари тоза ва озода бўлиши муҳим. 

Бу талабни тўғри талқин этган фахрийлар  Мустақиллигимизнинг 25-йиллиги маҳалласидаги "Қўқони-қаропчи” қишлоғидаги" Юлдуз кўчасининг 400 метр, “Буюк авлод” кўчасининг 480 метрлик қисмини таьмирлаш ишларини бошлаб юборишди. 

O'zLiDeP вилоят Фахрийлар Кенгаши аъзоси Уммат Тошбоев ҳамда маҳалла  раиси Г.Норбутаевлар маҳалла аҳлининг кундалик ҳаётида муҳим ўрин тутадиган кўчаларнинг сифатли ва мустаҳкам таъмирланишинида йўлсозларга бош-қош бўлишмоқда.

Кўчаларнинг текис ва чароғон бўлиши-маҳалла аҳлига юқори кайфият, бунёдкорлик ишларига раҳбат бериши тайин. Буни фахрийларимиз ҳаёт тажрибаларидан яхши билишади ва амал қилишади.

O'zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    323
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+