O'zLiDeP вакиллари ҳоким ёрдамчилари билан маҳалладаги муаммоларни ўрганмоқда

08.02.2022, 14:48

O'zLiDeP вакиллари ҳоким ёрдамчилари билан маҳалладаги муаммоларни ўрганмоқда

Президентимиз ташаббуси билан маҳаллаларни иқтисодий аҳволини яхшилаш ҳамда аҳолини камбағаликдан чиқариш мақсадида юртимизнинг барча маҳаллаларида ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари лавозими жорий қилиниб, бу мутахассислар ўз фаолиятларини бошлади.

O'zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалари билан ишлаш бўлими ва Ширин шаҳар Кенгаши вакиллари шаҳардаги Нуробод маҳалласида бўлиб, маҳаллада олиб борилаётган ишлар ва аҳолининг турмуш тарзини ўрганди. Партия вакиллари яқинда иш бошлаган ҳоким ёрдамчиси Элдор Ярлакабов ва ёшлар етакчиси Шамсиддин Мамашариповлар билан маҳалладаги муаммоларни ўрганди.

Хусусан, мазкур маҳалланинг “Ифтихор”, “Янги аср” кўчаларида истиқомат қилаётган аҳоли билан учрашилиб, уларни яшаш тарзи ўрганилди. Оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ҳар бир маҳалладаги хонадонларга ва янги ташкил этиладиган тадбиркорлик субъектларига молиявий кўмак бериш, ажратилган маблағлар ҳисобидан эҳтиёжманд оилаларга субсидиялар бериш, томорқадан самарали фойдаланиш учун, экинларни экишда кўчат, ўғит, иссиқхона, сув масалаларини ҳал этиш, паррандачиликни йўлга қўйишга кўмаклашишлари ҳақида аҳолини хабардор қилишди.

O'zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    407
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+