Алишер Навоий ҳаёти ва ижодига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ташкил қилинди
09.02.2022, 18:25
Тўрткўл тумани кўп тармоқли техникумида Тўрткўл ахборот кутубхонаси ҳамда Тўрткўл кўп тармоқли техникум жамоаси билан ҳамкорликда Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллигига бағишланган маънавий тадбир ташкил қилинди.
Тадбирда ахборот кутубхона қошида ташкил қилинган "Онажоним шеърият" клуби аъзолари ҳамда техникум талабалари адабий-бадиий чиқишлари билан Навоий бобомизга ўзларининг эҳтиромини билдиришди.
Тадбирда сўз олганлар Алишер Навоий жаҳон адабиётининг сара намуналари сирасига кирадиган, ҳалоллик ва адолат, маънавий етуклик ғояларини тараннум этувчи, инсонларни комилликка чорловчи асарлари билан том маънода халқимизнинг фахрига айланганлигини таъкидлаб ўтди.
Шундан кейин сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, АКМ мутахассиси, М. Юсупова, 29-мактабнинг она тили ва адабиёти ўқитувчиси М. Ҳамроева буюк мутафаккир аллома тўғрисида гапирдилар.
Инсонга бўлган муҳаббат, унинг ғами, ташвиши билан яшаш Навоийга хос фазилатдир. Айнан ушбу жиҳатлар адабий-бадиий, маърифий тадбирнинг мазмун-моҳиятини ташкил қилди.
Тўрткўллик ёшлар томонидан Навоий ғазаллари, рубоийларидан намуналар ўқилди. Ўқитувчилар, санъаткорлар ижросида шоир шеърияти асосида яратилган қўшиқлар айтилди, мумтоз мусиқалар янгради.
Ҳар бир чиқишда Навоий даҳосига ҳурмат-эҳтиром кўрсатилди. Туман маҳалла жамоат фонди томонидан билим даргоҳи ва Ахборот кутубхона марказига китоблар тақдим қилинди.
O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси
Кенгаши матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Депутат маҳалла еттилиги фаолиятини танқидий ўрганди
16.05.2024, 12:39
-
Оила - муқаддас ва улуғ даргоҳ
16.05.2024, 12:37
-
Депутат эҳтиёжманд оилаларга қувонч улашди
16.05.2024, 12:32
-
Мономарказ — касбга тайёрлашнинг самарали йўли
16.05.2024, 12:21
-
Ипак қурти боқсангиз меҳнат стажига эга бўласиз ва нафақа олишингиз мумкин
16.05.2024, 12:10
Фикрингизни қолдиринг