Сафимизда бўлғуси депутатлар бор

11.02.2022, 17:22

Сафимизда бўлғуси депутатлар бор

O’zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалари билан ишлаш бўлими Оқолтин саноат техникумида “Кучли парламент – мамлакат демократик ривожланишининг кафолати” мавзусида давра суҳбати ўтказди.

Парламентда ишлаб чиқилаётган ва қабул қилинаётган қонунлар мазмун-моҳияти, қонунларнинг ҳаётга татбиқ этилиши билан ёшларни таништириш юзасидан ўтказилган давра суҳбати уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишда асқотди.

Ҳозирда мазкур техникумда 134 нафар талаба 4 та йўналиш бўйича таҳсил олишмоқда. Уларга бухгалтерия-аудит, енгил саноат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш, компьютер инженеринг йўналишларида 22 нафар устоз мураббийлар таҳсил беради. Суҳбат давомида ўқувчилар парламент фаолияти билан таништирилди. Насиб қилса, улар орасида бўлғуси депутатлар ҳам борлигига ишон билдирилди.

Суҳбат чоғида парламент томонидан қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш амалиёти, жамиятимизда ёшларга яратилаётган имкониятлар, бугунги кунда ёшларнинг интеллектуал салоҳияти ва сиёсий-ҳуқуқий билимларини оширишга доир кенг кўламли ишлар, мамлакатимизда қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, жумладан, ёшларга доир қонунларнинг мазмун-моҳияти ҳамда партиянинг мақсад ва вазифалари, давлат дастурларини амалга оширишдаги ҳиссаси ҳақида ҳам маълумот берилди.

Шунингдек, тарихан қисқа даврда Ўзбекистон ёшлари эришган муваффақият ва ютуқлар замирида давлатимиз томонидан кўрсатилаётган катта ғамхўрлик, яратилган кенг имкониятлар, юксак эътибор мужассамлиги ҳамда уларда келажакка ишонч ҳисси тобора ортиб бораётганлиги ҳақида сўз юритди.

O’zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    394
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+