Партия қуйи бўғинлари ҳисобот-сайлов йиғилишларга тайёргарлик кўряпти

14.02.2022, 15:01

Партия қуйи бўғинлари ҳисобот-сайлов йиғилишларга тайёргарлик кўряпти

Хоразм вилоят Кенгаши ташкилий партиявий ва истиқболли кадрлар билан ишлаш бўлими томонидан Гурлан туманида партия фаоллари учун “Бошланғич партия ташкилоти ва унинг партия фаолиятидаги ўрни” мавзусида семинар  ташкил қилинди.

Унда 2022 йил 15 февралдан 15 апрелгача бошланғич партия ташкилотларида бўлиб ўтадиган ҳисобот сайлов йиғилишларини  ташкил қилиш ва ўтказиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Гурлан туманида бугунги кунда 86 та бошланғич партия ташкилоти мавжуд бўлиб ўз атрофига жами 5986 нафар аъзони бирлаштирган.

Бўлиб ўтадиган бу ҳисобот сайлов йиғилишларининг кун тартибида O`zLiDeP бошланғич ташкилотининг 2021 йилдаги фаолияти сарҳисоб қилиниб, бошланғич партия ташкилоти раиси ва ўринбосари қайта кўриб чиқилади, қуйи тизимларнинг 2022 йил учун иш режалари тасдиқлаб олинади. Шунингдек “Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган траққиё стратегияси ва 2022 йил “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йилида амалга оширишга оид давлат дастури” даги белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда БПТнинг 2022 йилдаги устувор вазифалари тўғрисидаги масала муҳокама қилинади.

Семинар иштирокчилари ўтказиладиган ҳисобот-сайлов йиғилишларини сифатли ташкил қилиш, унда аъзолар таркибини қайта кўриш, ўтказиладиган йиғилишларга партия депутатлик гуруҳи аъзоларини жалб қилиш, партия туман кенгаши қошидаги фаҳрийлар кенгаши аъзолари салоҳиятидан унумли фойдаланиш, туман кенгаши билан алоқаларни яхши йўлга қўйган ва партиявий лойиҳаларда фаол иштирок қилаётган партия фаолларини рағбатлантириш, БПТ раис ва раис ўринбосарлари фаолиятини янада жонлантириш, ҳар бир бошланғич партия ташкилотига партия туман кенгаши аъзолари ва депутатларни бириктириш орқали ишларни самарали йўлга қўйиш бўйича фикрлашдилар.

Айниқса тумандаги мавжуд барча маҳаллаларда бошланғич партия ташкилотларни ташкил этиш ва уларда аниқланган муаммоларни ҳал этишда маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларига аҳмият қаратилди.

      Д.Қобулова,

 O`zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

бўлим мудири

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    662
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+