Ёшлар етакчилари партия сафида

15.02.2022, 17:09

Ёшлар етакчилари партия сафида

Маҳаллалардаги ёшлар етакчиси ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, иқтидори, истеъдоди ва ташаббусларини рағбатлантириш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда уларнинг интеллектуал жиҳатдан камол топишини ва маънавий ривожланишини таъминлаш ҳамда ҳаётда ўз ўрнини топишларига кўмаклашади.

O'zLiDeP Боёвут туман Кенгаши томонидан маҳаллалардаги Ёшлар етакчиларини  партия сафига қабул қилди. Етакчиларнинг фаолияти ва улар амалга оширадиган ишлар партиямизнинг мақсад ва вазифаларига мос келиши ҳамда аъзоликкка қабул қилинаётганларни тўла қаноатлантирди.

Боёвут туман Ёшлар агентлиги вакиллари тумандаги 39 та маҳаллаларда тайинланди. Ёшлар етакчилари барчаси маҳаллаларда хатловда фаол иштирок этаяпти. Ёшларнинг муаммолари ва таклифлари бирма-бир ўрганиб чиқилиб, уларнинг рўйхати шакллантирилмоқда.

Фаол ёшлардан Шахбоз Сафарбоев, Тимур Абдужабборов, Нурмуҳаммад Гупронқулов, Аббос Саттаровларга партиянинг гувоҳномаси ва кўкрак нишони топширилди.

O’zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    476
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+