Қуйи бўғинларда ҳисобот-сайлов йиғилишлари ўтказилмоқда

18.02.2022, 17:13

Қуйи бўғинларда ҳисобот-сайлов йиғилишлари ўтказилмоқда

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши қошидаги қуйи бўғинларда ҳисобот-сайлов йиғилишлари  ўтказилмоқда. O’zLiDeP Кегейли туман  Кенгаши   томонидан  “Ватанпарвар”   бошланғич   ташкилотида ҳам    ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.  

Йиғилишда бошланғич ташкилотнинг 2021 йилдаги фаолияти  сарҳисоб қилиниб, “Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва 2022 йил – Инсон қадрини  улуғлаш  ва фаол маҳалла йилида амалга оширишга оид давлат дастури”да белгиланган вазифалардан  келиб  чиққан ҳолда жорий йил учун иш-режаси ишлаб чиқилди.

Кегейли туманидаги “Ватанпарвар” ташкилоти асосан автотранспортни бошқариш,  таълим йўналишида туман ёшларини ўқитиб келмоқда.  Бугунги кунда корхонада 200 дан зиёд ўқувчилар автотранспортни бошқариш бўйича  билим олиб келмоқда.

Корхона қошидаги O’zLiDePнинг бошланғич ташкилоти 2014 йилда тузилган бўлиб, шундан бери фаол БПТ сифатида иш олиб бормоқда. Корхонада ишловчи ходимларнинг 26 нафарининг барчаси ҳам партия аъзолари. Уларнинг 17 нафарини ёшлар ташкил этади. Қуйи бўғин фаолиятининг ўтган йиллар давомида олиб борган ишларини таҳлил қиладиган бўлсак, партия билан ҳамкорликда кўпгина тадбир ва амалий ишларни ҳам олиб борди.

Жумладан ташкилот ходимлари ва партия аъзолари билан биргаликда ўтган йилда 15 нафар “Темир дафтар” да руйхатда турган оилалар  ҳолидан  хабар олиниб, уларга озиқ-овқат ва дори-дармон маҳсулотларини тарқатишда  хайрия ишларини  олиб борди. Бундан ташқари ҳудуддаги 45 нафар “Темир дафтар”да руйхатда турган ёшлар бепул ўқитилиб, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлди. 

Бундан ташқари партия томонидан ўтказилиб келинадиган турли танлов ва лойиҳаларда ҳам фаоллик кўрсатиб келмоқда. Жумладан, партия билан биргаликда Соғлиқ учун 5000 қадам, Мен тадбиркор бўлмоқчиман,  Маҳалла  тарбия маскани, Аёл қадри баланд юрт, Лидер ёшлар учрашуви шулар жумласидан. 

Маълумот ўрнида қуйи бўғин  2020 йилда “Энг намунали БПТ” танловининг  туман босқичи ғолиби,
2021 йилда  “Энг  намунали  БПТ” танловининг  Қорақалпоғистон Республикаси   босқичи ҚҚКбосқичи ғолиби бўлган. 

Йиғилишда бошланғич ташкилотлар томонидан турли соҳалардаги муаммоларнинг кўтарилиши  ва  уларнинг  ечими  юзасидан O’zLiDeP  депутатлик гуруҳи билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича таклифлар илгари сурилди.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    415
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+