Тиббиёт соҳасидаги партия аъзолари қуйи бўғин фаолиятини таҳлил қилди

18.02.2022, 17:19

Тиббиёт соҳасидаги партия аъзолари қуйи бўғин фаолиятини таҳлил қилди

Хабарингиз бор, O'zLiDeP қуй бўғини ҳисобланган бошланғич партия ташкилотларида ҳисобот-сайлов йиғилишлари старт олган.  Бу жараёнларда барча туман, шаҳарлар каби Ҳазорасп тумани ҳам фаоллик қилмоқда.

Мазкур муҳим жараён давомида БПТларнинг ўтган йилдаги фаолияти танқидий-таҳлилий кўриб чиқилиб, жорий йилда қилиниши лозим бўлган устувор вазифалар юзасидан партия фаоллари, маҳаллий кенгаш депутатлари иштирокида давра суҳбатлари ташкил этиш режалаштирилган.

Галдаги ҳисобот сайлов йиғилиши Ҳазорасп туман тиббиёт бирлашмасида ташкил этилди. Мазкур қуйи бўғинда 36 нафар тиббиёт ходимлари партия сафига бирлашган. Бу ердаги партия аъзолари, БПТ раиси  ўзларининг фаоллиги, ташаббускорлиги ва сиёсий жараёнларда, партия томонидан ўтказиладиган ҳар бир лойиҳада ўз сўзи ва ўрнига эгалиги билан ажралиб туради.

Йиғилиш давомида мазкур таянч бўғиннинг ўтган даврдаги фаолияти сарҳисоб қилиниб, йўл қўйилган камчиликлар танқид остига олинди.  Унда иштирок этган партия вилоят Кенгаши  ташкилий партиявий ишлар бўлими мудири Дурдона Қабулова аҳоли саломатлигини сақлашда тиббиёт ходимларининг ўрни беқиёс эканлигини эътироф этди.

Шунингдек, Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт Стратегиясида ҳам  кўрсатилаётган тиббий хизматларни аҳолига янада яқинлаштириш ва қулайлигини ошириш мақсадида республика ҳудудларида тиббиёт кластерларини ташкил этиш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш, бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш ва тиббий хизматларни марказлаштириш, тиббий асбоб-ускуналарга техник хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш, дори-дармон ва тиббий буюмлар муомаласини тартибга солиш ҳамда аҳолига арзон ва сифатли маҳсулотлар етказиб бериш тизимини такомиллаштириш каби устивор мақсадлар қўйилганлиги таъкидланди.

Тадбир якунида партиянинг амалдаги БПТ раиси Эркин Машарипов бошланғич партия ташкилоти раиси этиб қайта сайланди.

Насиба Ваисова,

O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

Жамоатчилик билан алоқалар ва

мафкуравий тарғибот бўлими мудири

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    550
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+