Қўшма корхоналарда ташкил қилинган партия қуйи бўғинларнинг ҳисобот-сайлов йиғилишлари ўтказилди

18.02.2022, 17:20

Қўшма корхоналарда ташкил қилинган партия қуйи бўғинларнинг ҳисобот-сайлов йиғилишлари ўтказилди

Тупроққалъа туманидаги “Бахтбек инвест саноат” МЧЖ ҳамда “O’zERAE Climate  control” МЧЖ шаклидаги қўшма корхонасидаги бошланғич партия ташкилотларининг ҳисобот-сайлов йиғилишлари бўлиб ўтди. 

Мазкур корхоналар “UzAutoMotors” Хоразм филиалига Лабо ва Дамас автомашиналари учун эҳтиёт қисмлар етказиб беради. 

Биргина   “Бахтбек инвест саноат” МЧЖ 2021 йил давомида 1 млрд 413 млн сўмлик 17 хил турдаги автомабиль эҳтиёт қисмлар етказиб берган. Мазкур корхонада фаолият олиб бораётган 12 нафар ишчи хизматчиларнинг барчаси партия сафига бирлашиб, ишлаб чиқариш жараёнлари билан биргаликда сиёсий жараёнларда, тадбирларда фаол иштирок этиб келмоқда. 

Келгусида яна 5 хил турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилса, қўшимча ишчи ўринлари ташкил этилади. Корхона раҳбарияти асосан тумандаги “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни иш билан таъминлашни режа қилмоқда.

“O’zERAE Climate  control” МЧЖ шаклидаги қўшма корхонаси Лабо ва Дамас автомашиналари учун автомабиль салонини иситиш ускунаси, двигателни совитиш тизими радиатори ва совутиш системаси вентиляторларини йиғиш ишларини олиб боради ва ҳар йили ҳар бир маҳсулотдан  75 минг дона шартнома асосида етказиб беради.

Биргина Дамас автомашинаси 3000 га яқин бутловчи қисмлардан ташкил топганини инобатга олсак мазкур корхоналар эҳтиёт қисмларни маҳаллийлаштириш орқали ўзимизда ишлаб чиқарилишига имкон яратмоқда.

Бу ерда ҳам бошланғич партия ташкилоти тузилган бўлиб, корхонада  фаолият олиб бораётган 30 нафар ишчи хизматчиларнинг барчаси партия сафига бирлашган.

Мазкур корхоналарда ўтказилган ҳисобот сайлов йиғилишлар давомида БПТларнинг ўтган йилдаги фаолияти танқидий-таҳлилий кўриб чиқилиб, жорий йилда қилиниши лозим бўлган устувор вазифалар белгиланди. Бошланғич партия ташкилоти раиси ва ўринбосари қайта сайланди. 

Йиғилиш давомида партия вилоят Кенгаши бўлим мудири Дурдона Қабулова иштирок этиб, Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясининг 3 йўналишидаги мақсадлар келгуси 5 йилликда тадбиркорликни янада ривожлантириш, иқтисодиётни ва ишлаб чиқаришни барқарорлаштириш эканлигини таъкидлаб, мазкур мақсадларни амалга оширишда корхоналарнинг нечоғлик аҳамиятга эга эканлигини қайд этди.  

Насиба Ваисова,

O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

Жамоатчилик билан алоқалар ва

мафкуравий тарғибот бўлими мудири

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    500
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+